Жорий йилнинг 24 октябр куни Ўмон Султонлигининг “Asdaa Oman” интернет нашри расмий сайтида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақидаги лавҳа эълон қилинди.
Лавҳа мазкур нашр бош муҳаррири Али бин Халфан ал-Хасаний ва нашрнинг фото мухбири Исса бин Хамис ал-Раисий томонидан араб тилида тайёрланган бўлиб, унинг умумий давомийлиги 8 дақиқани ташкил қилган.
Лавҳанинг асосий қисмида Марказнинг Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амоновнинг интервьюси ўрин олган. Унда Марказ бўлимларининг фаолияти, нашр ва таржима ишлари жараёнлари ҳамда халқаро миқёсда ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил маълумот келтирилган.
Маълумот ўрнида: “Asdaa Oman” электрон газетаси “ASDA’A New Media” МЧЖ муассислигида чоп этилиб, Ўмон Султонлиги Ахборот вазирлиги томонидан расмий лицензияланган.
Муҳим ва фойдали маълумотларни бериш, ишончли янгиликларни нашр этиш ва объектив таҳлилни тақдим этиш, кишилик жамиятининг спектрини ифода этувчи барча конструктив фикрлар ва қарашларга нисбатан очиқликни таъминлаш, жамиятнинг хабардорлигини ошириш ва инсоният маданиятини турли сиёсий, иқтисодий, интеллектуал, илмий, диний, ижтимоий, бадиий, спорт, экологик ва космик соҳаларда тарқатишга ҳисса қўшиш ҳамда ўқувчиларнинг турли йўналишлар, тенденциялар ва турли соҳалардаги маҳаллий, араб ва халқаро гуманитар ҳодисалар ва воқеаларни ёритиб беришга ихтисослашган мазкур интернет нашр саҳифаларини бир кунда 10 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради.