Миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримиз, унинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, садоқат, ҳамфикрлилик каби эзгу фазилатлар халқимиз онгу шууридан мустаҳкам ўрин олган. Маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар ҳам янгича маъно-мазмун билан бойиб, умуммиллий анъанага айланди. Ҳашар инсонларни бир-бирларига яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи, озодалик ва покликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга хос бўлган қадриятларимизни …
БатафсилМотуридия таълимоти ҳар бир давр учун муҳим
Ислом динини халқимиз нафақат диний таълимот сифатида қабул қилди, балки уни янги илмий, маърифий поғоналарга кўтарди. Исломнинг илмий жиҳатдан юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшди. Натижада, ўрта асрларда яшаб ижод этган мовароуннаҳрлик фақиҳ аллома ва мутафаккирлардан катта ҳажмдаги ноёб қўлёзма манбалар мерос бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 …
Батафсил“Кўкалдош” билим юртида мулоқот ва тақдимот
Юртимиздан етишиб чиққан муҳаддис, мутакаллим ва муфассирлар, фиқҳ илми, шунингдек, қатор диний ва дунёвий билимлар ривожига ҳисса қўшган буюк аждодларимиз ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш ёшлар онгини, уларнинг маънавий-маърифий савиясини янада юксалтиришга хизмат қилади. Жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия …
БатафсилБугун туғилган кун
12 март Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев 1950 йил 12 мартда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Бахтиёр Тўраев 1973 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти илмий ходими сифатида бошлаган. Бахтиёр Тўраев илмий ва педагогик фаолияти давомида …
БатафсилҲиндистон Фиқҳ академияси Бош котиби Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди
Айни кунларда Ҳанафий мазҳаби фиқҳи бўйича замонамизнинг етук уламолардан бири Ҳиндистон Фиқҳ академияси Бош котиби, Ҳайдарободдаги ислом институти ректори Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний бошчилигидаги уламолар жамоаси юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари 11 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташриф аввалида меҳмонлар муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини …
БатафсилЎзбекистон — диний эркинликни бузувчилар рўйхатидан олиб ташланган саноқли давлатлардан биридир
2019 йил ноябрь ойида АҚШ, Буюк Британия, Швеция, Покистон, Камбоджа, Украина ва Қозоғистондан 40 дан ортиқ диншунос олимлар, ҳуқуқ ва дин соҳасидаги халқаро экспертлар, диний етакчилар ва ижтимоий фаол аёллардан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ушбу ташриф давомида Тошкент ва Самарқандда қонун устуворлиги ва диний эркинликлар бўйича экспертлар …
БатафсилМадриднинг ислом маданияти маркази билан ҳамкорлик қилинади
Юртимиздаги тарихий обидалар, осори-атиқалар ва диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш мақсадида келган Мадриднинг ислом маданияти маркази директорининг ўринбосари Ҳуссам Сиддиқ Хўжа бир гуруҳ қувайтлик сайёҳлар билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди. Уларга марказ фаолияти, вазифа ва мақсадлари, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик …
БатафсилХалқаро конференция иштирокчилари Ҳадис илми мактабида
Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳри “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциясига меҳмонлик қилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур халқаро анжуманга 15 та мамлакатдан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этдилар. Халқаро конференция доирасида иштирокчилар Самарқанднинг диққатга …
БатафсилКонференция иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди
Аввал хабар берилганидек, Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуман доирасида 4 февраль куни иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, хусусан, Имом Мотуридий мақбараси, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси …
БатафсилМотуридия таълимоти кенг ўрганилади, тарғиб этилади
Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция якунланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида Мисрдаги Ал-Азҳар …
Батафсил