Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 161)

ЯНГИЛИКЛАР

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кўжа Марказ меҳмони бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган юртимиздаги ёш илмий-тадқиқот муассасаларидан биридир. Марказнинг шарқона меъморлик услубида қурилгани, шунингдек, бу ерда Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ижодидан сўзловчи, илмий сафарлари акс этган мусаввирлик ишлари муассасага ташриф буюрувчи ҳар бир зиёратчида ўзгача таассурот қолдиради. …

Батафсил

Марказда навбатдаги тарғибот тадбири

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Имом Бухорий ҳадисларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Иштирокчиларга Имом Бухорий ва Моварауннаҳрдан етишиб чиққан бошқа мутафаккир ва алломаларнинг ҳаёти, улар ёзиб қолдирган бой маънавий мерос, шунингдек, ушбу меросни ўрганиш борасида Марказ тадқиқотчилари …

Батафсил

Марказга “Саҳиҳ ул-Бухорий” асарининг кўзи ожизлар учун мўлжалланган нусхаси ҳадя қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига 5 декабрь куни Покистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги Нур-Ислом университети уламолари ташриф буюрди. Меҳмонларга Марказ фаолияти, мақсад ва вазифалари, илмий-тадқиқот ва халқаро ҳамкорлик йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Имом Бухорий ҳаёти ва ижоди, илмий сафарлари ҳақида ҳикоя қилувчи музейдаги турли экспонатлар …

Батафсил

Душанбе шаҳри раисининг ташрифи

Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳри раиси (ҳокими) Рустам Эмомали 4 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. Юқори мартабали меҳмон Марказ музейида бўлиб, буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва изланишлари ҳақида ҳикоя қилувчи сурат ва экспонатларни кўздан кечирди. Имом Бухорий ғоят ноёб ва ўта қимматли мерос қолдирганини, шу боис ҳақли равишда …

Батафсил

Улуғ ибодатингизни ва юксак ишончингизни суистеъмол қилишга йўл қўйманг! (хулоса ўзингиздан)

Сўнгги вақтларда айрим “шоввоз” турфирмалар СОХТА умра визасини расмийлаштириб, Саудия Арабистони виза низомига зид равишда Ўзбекистон фуқароларини Саудияга киритишга уринмоқда. 2019 йил 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига борган 14 нафар ўзбекистонлик ватандошимизнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди. Ушбу турфирма 14 нафар юртдошимизга қалбаки визаларни расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига юборган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор …

Батафсил

Пaйaриқдаги қишлоқларнинг бирида сой ён дараларида қоятош расмлар топилди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Aламли қишлоғи фуқароси Норпўлат Тўқбоевнинг мурожаати юзасидан Самарқанд давлат университетининг археология кафедраси мудири Нормаҳаммад Холматов раҳбарлигида археологик гуруҳ ташкил этилди.   Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси археологик тадқиқодлар институти катта илмий ходими Aзбиддин Холматов, магистрант Йўлдошхон Исаев белгиланган манзилда бўлиб, кишилик тарихи тош асрига оид …

Батафсил

Малайя университети доктори Муҳаммад Абдушукурнинг Марказ илмий тадқиқотчилари билан суҳбати

1905 йилда ташкил топган Малайя университети Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги нуфузли таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг йирик бешлигига киради. Университетда малай ва инглиз тилларида таълим берилади. Бугунги кунда бу ерда 25 минг талаба таҳсил олади. Уларнинг 3 минг нафарини хорижликлар ташкил этади. Умумий сони 3 мингга етадиган педогоглар …

Батафсил

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бошланди. Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,  Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков,  Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этмоқда. Делегациялар раҳбарларининг биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди. …

Батафсил

Муҳаммад аш-Шаҳҳот АЛ-ЖИНДИЙ: “Мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши икки мамлакат учун ҳам манфаатли бўлади”

Аввал хабар берилганидек, 28 ноябрь куни Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий раҳбарлигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлди. Ташриф доирасида Ҳадис илми мактабида талабалар ва илмий доиралар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мактаб ректори О.Юсупов юртимизда диний-маърифий соҳада амалга …

Батафсил

Ҳадис илми мактабида илмий доиралар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳот ал-Жиндий ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби талабалари ва илмий доиралар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Унда маърифий ислом дини, ҳадисшуносликнинг тарихи, ўзига хос жиҳатлари …

Батафсил