Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Диний-маърифий тадбирлар бўлими томонидан Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда университетнинг мактабгача таълим, педагогика ва санъатшунослик факультетлари педагог ходимлари ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда Марказ илмий ходимлари У.Муҳаммадиев ва Ж. Жумаевлар аждодлар меросида тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, Ватан ҳимояси мавзуларининг ёритилиши хусусида маъруза қилди.