Давлатимиз раҳбари 29 январь куни Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улкан шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилган.
Шавкат Мирзиёев шу ерда олимлар, зиёлилар, нуронийлар ва маҳалла раислари билан суҳбатлашди. ЎзА мазкур ташрифдан кичик фоторепортаж тайёрлади.
Манба: ЎзА