Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Малайзиядан муносабат: Ёшлар – Янги Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда ҳаракатлантирувчи ва қудратли кучдир

Малайзиядан муносабат: Ёшлар – Янги Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда ҳаракатлантирувчи ва қудратли кучдир

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари Малайзия эксперт-таҳлил ва илмий-академик доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Малайзия шариат, ҳуқуқ ва сиёсатни ўрганиш маркази директори Моҳд Фарид бин Моҳд Шаҳраннинг сўзларига кўра, “сўнгги йилларда дунё ҳамжамияти ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиясига катта эътибор қаратмоқда. Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири – бу маънавий етук, билимли ва маърифатли шаҳсларни тарбиялашдан иборат”.

“Шу муносабат билан мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир» деган сўзларига тўлиқ қўшиламан”, – деб таъкидлади эксперт.

«Ўсиб келаётган авлоднинг маънавий-маърифий онгини шакллантириш мамлакатнинг ватанпарвар, маънавий-ахлоқий қадриятлар соҳиби бўлган ҳамжиҳат ва баркамол йигит-қизларини тарбиялашнинг асосий омили эканига ишончим комил, – деб давом этди малайзиялик мутахассис. – Айнан ёшлар янги Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда ҳаракатлантирувчи ва қудратли кучдир. Ўзбекистон раҳбарининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларга устувор аҳамият берган ҳолда мактабгача, ўрта ва олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари келажакда ёшлар ўртасида маданият, миллий урф-одатлар ва қадриятлар, ахлоқий баркамоллик ва ватанпарварлик тушунчаларининг мустаҳкамланишига асос бўлади”.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …