Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 171)

ЯНГИЛИКЛАР

Америкалик олим, ватандошимиз Марказга 14 жилдлик Britannica энциклопедиясини тақдим этди

Одамлар бўладики, ҳақли равишда ҳам ўз юртида, ҳам хорижда обрў-эътибор топади. Бундай шахслар мамлакат учун ғурур ва нуфуз манбаи, халқлар учун ҳурмат-эътиборли намоянда саналади. Чунки Ватанига ҳам, бошқа давлатларга ҳам наф келтиради. Мамлакатнинг шон-шуҳрати айни мана шундай инсонлар туфайли юксалади. Ph.D Акрам Ҳабибуллаев ҳозирги кунда Иллинойс университетининг (АҚШ) Яқин Шарқ …

Батафсил

Муфтий ҳазратлари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди

26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида янги 2019-2020 ўқув йилига тайёргарлик, талабалар ва педагог-ўқитувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида ушбу олий таълим муассасасига ташриф буюрдилар. Муҳтарам Президентимиз шу йилнинг 11 январь куни янги мактаб билан танишиб, бу ерда талабаларга Имом …

Батафсил

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ва кенгайтириш кўзда тутилган. Симметрик тарзда иккита масжид ва тўртта минора қуриш, йўлдан кириб келишда хиёбон, унинг атрофида кичик меҳмонхоналар ва битта йирик отель, бошқа инфратузилма объектларини бунёд этиш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари бугун мажмуани зиёрат қилиб, уни реконструкция қилишга оид таклифлар билан …

Батафсил

Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх: ўзбек халқи дин, илм-маърифат, санъат, меъморликда дунёга ибратли асарлар яратган

Куни кеча (25.08.2019) Ўзбекистон Республикаси ВМ ҳузуридаги ИБХИТМ мажлислар залида Лорд Муҳаммад Илтоф Шайх ўз нутқида Ўзбекистонда рўй бераётган оламшумул аҳамиятга молик ислоҳотлар кўзга ташланаётгани, айниқса, дин ва диний маърифат соҳасида беқиёс даражадаги янгиликлар рўй бераётганини чуқур эҳтирос билан қайд этди. – Бу замин улуғ алломалар, буюк мутафаккирлар, дунёга донғи …

Батафсил

Муҳаммад Илтоф Шайх: Менинг томиримда Амир Темурнинг қони оқмоқда

Сўз – конфренция иштирокчиларига  – Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман. Ўзбек халқининг меҳр-муҳаббати, меҳмонновозлиги менга жуда ёқади. Ўзбекистонда Маданий мерос ҳафталиги доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган “Асрлар қаъридан таралаётган нур” исломшунос олимлар халқаро конференциясида ўз маърузам билан иштирок этиб, фикр-мулоҳазаларим, таклиф ва ташаббусларим ҳақида конференция иштирокчилари билан ўртоқлашдим. Улар …

Батафсил

Самарқанд дунё нигоҳида

Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) шафелигида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бошланди. Унда дунёнинг 77 давлатидан вакиллар иштирок этмоқда.   Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири …

Батафсил

Зиё зиёлиларни жамламоқда

“Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Асрлар қаъридан таралаётган ёғду» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилди. Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти Б.Абдуҳалимов очиб, ҳафталик унинг доирасидаги тадбирларда хориждан нуфузли меҳмонлар, таниқли олим …

Батафсил

«Асрлар қаъридан таралаётган нур» мавзусидаги халқаро конференция бошланди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Самарқандда хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида  ўтказилаётган «Асрлар қаъридан таралаётган зиё» мавзусидаги исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси бошланди.    ИБХИТМ Матбуот хизмати

Батафсил

ФОТОЛАВҲАЛАР. КОНФЕРЕНЦИЯСИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА

Аввал хабар берганимиздек, бугун Самарқандда хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида  ўтказилаётган «Асрлар қаъридан таралаётган зиё» мавзусидаги исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси бошланиш арафасида. ИБХИТМ Матбуот хизмати

Батафсил

МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ ҚАТНАШЧИЛАРИ МАРКАЗДА ҲАМ АНЖУМАН ЎТКАЗАДИ

“Ўзбекистон – Буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар” маданий мерос ҳафталиги доирасида 25 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Асрлар қаъридан таралаётган нур» мавзуида исломшунос олимларнинг халқаро конференцияси ўтказилади. Анжуманда IRCICA, UNESCO каби халқаро ташкилотлар ва қатор давлатлардаги фанлар академиялари вакиллари, нуфузли ислом тадқиқот марказлари олимлари, нодир …

Батафсил