Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 81)

ЯНГИЛИКЛАР

“Ал-Азҳар овози” ўзбек олимининг мақоласини эълон қилди

Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши Мисрдаги йирик вақтли матбуот нашрларидан бири эътиборини тортди. Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетининг “Ал-Азҳар овози” газетаси 2021 йил 3 ноябрда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари О.Муҳаммадиевнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари бўйича яна …

Батафсил

Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди. Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари …

Батафсил

Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Ташриф режасига мувофиқ делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти билан таништирилди. Музейдан ўрин олган нодир буюм ва қимматбаҳо …

Батафсил

Марказ раҳбари Туркиянинг яна бир йирик олий ўқув юрти меҳмони

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Туркия сафари давомида Денизли шаҳридаги Памуккале университетига ташриф буюрди. 1992 йилда асос солинган Памукалле университети мамлакатнинг йирик давлат олий ўқув юртларидан бири бўлиб, унда ҳар йили 34 мингга яқин талабага 2000 нафардан зиёд олий тоифали ўқитувчилар таълим беради. Ҳозирда университет Туркия университетлари орасида …

Батафсил

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ҚЎЛЁЗМА КУТУБХОНАЛАРИДАН БИРИГА ТАШРИФ

Туркия сафарида бўлиб турган делегация аъзолари Истанбул шаҳридаги Сулаймония кутубхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф доирасида кутубхона раҳбари доктор Ҳусайн Кутан билан учрашув ўтказилди. Учрашувда кутубхона тарихи, қўлёзмаларни йиғиш, уларни таъмирлаш, факсимиле нусхаларини яратиш, сақлаш шароитлари бўйича маълумот берилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро тажриба …

Батафсил

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ИРСИКА МЕҲМОНИ

Айни кунларда Туркия сафарида бўлган Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) га ташриф буюриб, марказ Бош директорининг ўринбосари Проф. Др. Абу Бакар Сенгҳоре, Бош директор маслаҳатчиси Проф. Др. Садиқ Унай ва марказнинг …

Батафсил

МАРКАЗ РАҲБАРИ ТУРКИЯДАГИ ЙИРИК ХАЙРИЯ ТАШКИЛОТЛАРИДАН БИРИДА БЎЛДИ

Айни кунларда Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов Истанбулдаги İLAM илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси ва Азиз Маҳмуд Худойи Вақфига ташриф буюриб, Вақфнинг халқаро алоқалар бўйича мутасадди вакили Абдураҳмон Тўпбош билан учрашди. Маҳмуд Худойи Вақфи XVI асрда Туркияда яшаб ўтган етук диний уламо, маънавият тарғиботчиси Азиз …

Батафсил

ДЕЛЕГАЦИЯМИЗ ВАКИЛЛАРИ ТУРКИЯ САФАРИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация Туркия Республикасига ташрифининг учинчи кунида Истанбул шаҳридаги Султон Аҳмад мажмуасида жойлашган Дорул Махтутот марказида ўтказилаётган «Ҳижрий еттинчи аср қўлёзмалари: илмлар ва олимлар» номли халқаро конференцияда иштирок этишмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларидан ўттиз нафарга яқин олимлар қатнашаётган мазкур конференция ишида делегациямиз аъзолари ҳам маъруза билан …

Батафсил

МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МЕҲМОНИ – ЭЛЧИ ХОНИМ

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмий хоним ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Элчи хоним ташриф аввалида Марказ музейидан ўрин олган Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига доир экспонатлар ва нодир қўлёзма нусхаларини …

Батафсил

Малайзиянинг “Энг яхши хусусий тадбиркорлик университети” делегацияси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия фан ва менежмент университети Президенти профессор Моҳд Шукри Аб Язид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Малайзия фан ва менежмент университети 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда жаҳон рейтингида 551 ўринни, Осиё давлатлари рейтингида эса 139 поғонани эгаллаб турибди. Жами 11 та факультетда 100 дан …

Батафсил