Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 54)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ИЛМГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ АБАДИЙДИР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш …

Батафсил

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ТУРКИЯДА КЕНГ ЁРИТИЛАДИ

Туркиянинг нуфузли “Albayrak – Yenı şafak” медиа-холдинги таркибидаги TVNET телеканали ижодкорлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Рамазон ойи муносабати билан юртимизда тайёрланаётган ифторлик дастурларининг бир кунлик сонини тасвирга олди. Юртимизда ўтган ой охиридан буён иш олиб бораётган ижодий гуруҳ лойиҳаси Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг маданий …

Батафсил

МАРКАЗГА ЙИРИК ХАЛҚАРО УЮШМА ВАКИЛИ КЕЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига туркиялик атоқли исломшунос олим, Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмасининг Туркиядаги вакили Шайх Абдулваҳап Экинжи ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамда директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиевлар кутиб олишди. Ташриф давомида томонлараро ҳамкорликка оид мулоқот бўлиб ўтди. Унда директор Ш.Зиёдов йирик халқаро уюшма вакилига Марказда олиб борилаётган …

Батафсил

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА АСОСЛАР ЕТАРЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Азиз Маҳмуд Худойи номидаги Вақф хайрия ташкилоти Бошқарув кенгаши аъзоси Др. Адем Эргул келди. Меҳмонни Марказ бўлим бошлиқлари Йўлдошхон Исаев ва Тоҳир Эвадуллаев кутиб олиб, музей ҳамда бўлимлар фаолияти билан яқиндан таништирди. Ташриф давомида Др. Адем Эргул Марказ раҳбарияти билан мулоқот ўтказди. Самимий суҳбат …

Батафсил

“ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида университетнинг кимё факультетида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир шу мавзуга бағишланди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Самарқанд давлат университети кимё факультети педагоглар жамоаси ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Марказ бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев ва факультет декани …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯСИНИНГ ЯНА БИР СОВРИНДОРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази таъсис этган халқаро стипендиянинг яна бир совриндори, Париждаги Коллеж де Франс (Collège de France) ўқув-тадқиқот муассасаси олимаси, филология ва тарих фанлари доктори Мари ЭФТИМИЮ хоним марказга етиб келди. Франциялик тадқиқотчини директор Ш.Зиёдов қабул қилиб, дастур ғолиблиги билан қизғин муборакбод этди ва Марказдаги илмий ишларига муваффақиятлар …

Батафсил

ИРСИКА раҳбари Марказ меҳмони

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) Бош директори профессор, Др. Маҳмуд Эрол Қилич ташриф буюрди. Марказга илк бор келаётган меҳмон директор Шовосил Зиёдов ва бир неча илмий ходимлар томонидан кутиб олиниб, …

Батафсил

МАРКАЗЛАР ТАЛАБАЛАРГА НАШРЛАРИНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШДИ

Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорлигида мазкур институт талабалари учун марказлар томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. Тадбирда марказлар илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди. Тақдимотда талабаларга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жами 15 номдаги ва Имом Термизий …

Батафсил

МАРКАЗ НАШРЛАРИ КЎРГАЗМАГА КЎРК БАҒИШЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида “Китоб – камолот калити” мавзусида ташкил этилган илмий-маърифий китоблар кўргазмасида жамоа томонидан нашр этилган адабиётлар билан иштирок этмоқда. Ўзбекистонда илк маротаба очиқ осмон остида ўтказилаётган кўргазмада юртимизда фаолият юритаётган кўп сонли …

Батафсил

КИТОБЛАР КЎРГАЗМАСИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

Айни соатларда Ҳасти Имом мажмуаси майдони китобсевар юртдошларимиз билан гавжум. Ўнлаб нашриёт ва босмахоналар ҳамда диний-маърифий марказлар илмий-маърифий китоблар кўргазмасида ўз нашрларини намойиш этишмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий адабиётлари мазкур кўргазманинг марказидан ўрин олган бўлиб, кўплаб китобхонлар эътиборини тортмоқда. Айниқса Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хенди Ассан …

Батафсил