Айни кунларда пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Туркий давлатлар географик кенгаши ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Илмий муассасалар ва олий ўқув юртлари олимлари, давлат ва жамоат идоралари вакиллари, қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этаётган конференция кўҳна Туркистоннинг сиёсати ва давлат бошқарувидан то илм-фан, маданият ва меъморликнинг мураккаб тизимигача бўлган таъсирини очиб беришни мақсад қилган.
Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов қатнашиб, “Туркистонда Имом Бухорий мероси ва миллий қадриятларимиз” мавзусида маъруза қилди.