Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Индонезия уламолари Марказга ташриф буюрди

Индонезия уламолари Марказга ташриф буюрди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмуддин бошчилигидаги делегация  ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказда олиб борилаётган илмий фаолият ютуқлари, жумладан, халқаро ҳамкорлик, қўлёзма асарлар тадқиқи борасидаги ишларга, шунингдек, Имом Бухорий ва бошқа кўплаб алломаларимизнинг нодир асарлари таржималарига юқори баҳо берди.

Жорий йилнинг август ойида Жакартада Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Комилов бошчилигидаги делегациянинг Индонезия Уламолар кенгаши аъзолари билан ўтказган мулоқоти икки давлат илмий муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтиргани таъкидланди.

Меҳмонлар Марказ музейида Имом Бухорий қаламига мансуб “Саҳиҳи Бухорий” асарининг хорижий тиллардаги таржималари орасида индонез тилидаги нашри сақланиб келаётганидан кўнгиллари жуда кўтарилганини билдирди.

Яқин истиқболда Марказ билан Индонезиядаги Макассар ислом университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …