Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этган ушбу анжуманда директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев йиғилганларни қутлуғ айём билан қизғин табриклаб, бу йилги Мустақиллик байрами учун “Янги Ўзбекистонда эл азиз, …
БатафсилХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯ СОВРИНДОРИ ИЛМИЙ ИШИ ТАҚДИМОТИНИ ЎТКАЗДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси совриндори Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Марказда олиб бораётган илмий тадқиқотларининг дастлабки натижалари тақдимотини ўтказди. Тақдимот аввалида Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Марказда яратилган шароит ҳамда илмий изланишлар давомида раҳбарият ва илмий ходимлар томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорчилик изҳор қилиб, …
БатафсилМАРКАЗ РАСМИЙ ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ
Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Марказ ҳамда Туркиядаги етакчи университетларнинг ТОП-20 талик рўйхатидан ўрин олган Памуккале университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Памуккале университети ректори, доктор Аҳмад Қутлихон раҳбарлигидаги делегация аъзолари, Мармара ва Памуккале университетлари доценти, “Самарқанд тарихи” китоби муаллифи, доктор Осман Айдинли, …
БатафсилТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ ТУРКИЯДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИНИ ЯКУНЛАШДИ
Анқарадаги Ислом тафаккури институтида Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилари учун жорий этилган малака ошириш курслари ниҳоясига етди. Ушбу курслар доирасида ташкил қилинган ўқув жараёнларида илмий ходимлар фиқҳ, ақида, ҳадис, тасаввуф, илоҳиёт каби соҳаларда етакчи бўлган олимлар маърузаларини тинглашди. Айниқса Дин ишлари олий кенгаши раҳбари, …
БатафсилМАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЖОНЛИ ЭФИРГА УЗАТИЛДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикасининг “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига шарҳ ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Марказ раҳбарияти …
БатафсилВАЗИРЛИК МАРКАЗ ТАДҚИҚОТЧИСИНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ
Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази тадқиқотчиси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Барот Амонов Ўзбекистон Республикаси Инновацияни ривожлантириш вазирлигида “Ёш олимларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришда илмий стажировкаларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этиб нутқ сўзлади. Ёш олим нутқида жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида Оксфорд ислом …
БатафсилЯПОНИЯЛИК ШАРҚШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Токио университети доценти, Осиё тадқиқот кутубхонасининг тадқиқотларни ривожлантириш бўлими илмий ходими доктор Йайаи Каваҳара, Дошиша университети қошидаги Теология мактаби профессори Морийама Теруаки ва япониялик бир гуруҳ мутахассислар ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов қарши олиб, музей, кутубхона ҳамда илмий фаолият жараёнлари …
БатафсилМАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ТАШРИФЛАР
Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг Туркия Республикасида малака ошираётган илмий ходимлари ўқув дастуридаги дарслардан ташқари вақтда мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда йирик маърифат масканларида ҳам тажриба орттиришмоқда. Жумладан, тадқиқотчилар Анқара Йилдирим Боязид университетининг Ислом билимлари ва илоҳиёт факултетида бўлишиб, олийгоҳнинг бой кутубхонаси, қўлёзмалар, реставрация, …
БатафсилТУРКИЯДАГИ МАШҒУЛОТЛАРДА БИЛИМЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Туркия Республикасидаги Ислом тафаккури институтида малака ошираётган ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун ўтган ҳафта қизғин машғулотларга бой бўлди. Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари учун ҳар куни эрталаб асосий машғулотлар аввалида устоз Юсуф ал Қурайший араб тили амалиёти бўйича маҳорат дарсини ўтаб келмоқда. Кунлик машғулотлар давомида …
БатафсилТУРКИЯДА МАЛАКА ОШИРАЁТГАН ТАДҚИҚОТЧИЛАР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИШМОҚДА
Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари Туркия Республикасида амалга оширилаётган малака ошириш курслари доирасида Анқарада жойлашган Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармасида бўлиб, Дин ишлари бўйича Олий Кенгаш профессори, доктор Холис Айдемир, Узайр Бозкурт, Юнус Аккая ҳамда хорижий тил ва лаҳжалар бўлими бошлиғи Юнус Юксек …
Батафсил