Home / МАҚОЛАЛАР (page 26)

МАҚОЛАЛАР

АВЛИЁЛАРНИНГ КАРОМАТИ (Абул Баракот Насафийнинг “Ал-эътимод фил эътиқод” асари асосида)

Валий сўзи луғатда “яқин киши”, “дўст” каби маъноларни билдириб, кўплик шакли “авлиё” бўлади. Истилоҳда эса имкон қадар Аллоҳ таолони танигувчи, тоатларда бардавом бўлувчи, ёмонликлардан сақланувчи, шаҳватларга берилишдан ўзини олиб қочувчи, дунёдан юз ўгирувчи, охиратга юзланувчи ва доимий равишда Раббининг зикрида бўлувчи зот валий дейилади[1]. Каромат сўзи эса луғатда “иззат-икром”, “қадр-қиммат”, …

Батафсил

КИТОБГА БИР ҚАРАШДА КИТОБНИ ЁДЛАШ МУМКИНМИ?

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Шошда Абдуллоҳ ибн Абу Ароба замонларида Абу Бакр Мадинийнинг: “Найсобурда Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг ҳузурларида эдик. Абу Абдуллоҳ ҳам ўша мажлисда бор эдилар. Исҳоқ бир ҳадисни айтдилар. Унда саҳобадан кейин Ато Кайхароний деган одам зикр қилинди. Исҳоқ: “Эй Абу Абдуллоҳ, Кайхарон нима?”   деб сўрадилар. Имом …

Батафсил

БИДЪАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир ҳадис шарҳи Кавсар ва Ҳовуз Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг Набийи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берган фазлу марҳамати, у зотга ва умматларига бўлган ҳурмати ва меҳрининг зиёдалигидир. Ҳовуз сувидан ҳақиқий мўминлар ичади. Ҳовуз ҳақидаги ҳадисларда қуйидаги тавсифлар келган. Улкан ҳовуз. Сутдан оқ ва муздай, асалдан ширин ва мушк-анбардан хушбўй бўлган …

Батафсил

ИНСОН ЗОТИ МУҲТОЖ БЎЛАДИГАН ИЛМЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ БИЛСА БЎЛАДИМИ?

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Имом Бухорий: “Инсон зоти муҳтож бўлган илмларнинг бари Қуръон ва ҳадисда бор”, – дедилар. “Бунинг ҳаммасини билиб бўладими?” – деб сўрадим. “Албатта, билиб бўлади”, – деб жавоб бердилар».    Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Ҳофиз Ражо Имом Бухорийнинг ҳузурларига келиб: “Менинг келишимнинг хабари сизга …

Батафсил

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ

Саккизинчи дарс. Бадантарбия ва кўчада юриш одоби Эй ўғлим! Дарс машғулотларини бажаришда танинг соғ ва тетик бўлиши учун баъзи бўш вақтларингда бадантарбия қилишни ёддан чиқарма. Ундай машқларни бажаришни истасанг, чекка, баҳаво жойларга чиққин. Оҳисталик ва виқорни сақлаган ҳолда юр, тезлашма ва йўлда бирор кимса билан ҳазил-мазах қилма. Аммо табассум билан …

Батафсил

400 ОЛИМ БУХОРИЙНИ ЧАЛКАШТИРИШ УЧУН ЕТТИ КУН ТАРАДДУД ҚИЛДИ…

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ айтганлар: «Мен Сулайм ибн Мужоҳиддан эшитдим. У киши Абул Азҳарнинг: “Самарқандда ҳадис талабида юрган тўрт юз нафар олим бор эди. Улар Бухорийни чалкаштириш мақсадида етти кун бир жойга тўпланиб, шомликлар санадини ироқликлар санадига, яманликлар санадини ҳарамайнликлар санадига киритдилар. Имом Бухорий ҳаммасини эшитиб, бирор санаднинг …

Батафсил

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ

Еттинчи дарс. Мутолаа, такрорлаш ва мунозара одоби Эй ўғлим! Ўзинг учун яхшиликни истасанг, дарсингни ёлғиз мутолаа қилма. Ўқувчилар орасидан ўқишда сенга ҳамроҳлик қиладиган, тушунишга ёрдам берадиган дўстлар танлаб ол. Бирор мавзу устида бош қотириб ўзингча уни тушунгандек бўлсанг, шу билан кифояланиб китобни қўлингдан ташлама. Балки, шеригинг билан бирга дарсни мустаҳкамлаб …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗАКОВАТЛАРИ, ИЛМЛАРИНИНГ КЕНГЛИГИ…

   Ҳофиз Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Адий айтганлар: «Бир қанча шайхлардан эшитишимча, ҳадис илмининг пешволари Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг Бағдодга келганларини эшитиб, у кишининг ҳузурларига йиғилишибди. Улар имом Бухорийни синаш учун юзта ҳадисни ўн кишига матн ва санадларини алмаштириб, бир санадни бошқа матнга, матнни эса бошқа санадга қўйиб ёдлатишган эканлар. …

Батафсил

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК!

Қурбон ҳайити мусулмонлар учун икки байрамдан бири (иккинчиси эса Рамазон ҳайити) ҳисобланади. Арафот куни вуқуф (Арофатда туриш) тугаганидан кейин шом азони билан зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига тўғри келади. Ҳожиларнинг Арофатдаги мавқифда туриши ҳажнинг энг муҳим маносик (амал)ларидандир. Қурбон ҳайити Зулҳижжа ойининг ўн учинчи кунида тугайди. Бу байрам Иброҳим алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг …

Батафсил

МЎМИНЛАР БАЙЪАТИ

Мусулмон киши ҳар доим ўзини Аллоҳ таоло қайтарган ишлардан тийиб, буюрган ишларни бажаришга ҳаракат қилиб яшаши лозим. Бундай амалларга аҳд қилмоғи уни ислом дини чегарасида тутиб турувчи омил ҳисобланади. Қуйида Имом Бухорий томонидан “Саҳиҳул Бухорий”да келтирилган ана шундай омиллардан бири – мўъминлар байъати ҳақида сўз юритамиз: 6705 – 7055 – …

Батафсил