Буюк Турон замини тарих ва тақдирлари туташган турли халқларни бирлаштирган макон. Бунинг замирида ягона иқтисодий манфаат билан бирга, сиёсий ва маданий қарашларнинг муштараклиги туради, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз. Чунки, Туркистон ўлкаси барча замонларда ҳам савдо маркази, ҳам илм-маърифат ва санъат ўчоғи вазифасини ўтаган. Маориф тизимининг асоси бўлмиш халқ таълими ХIХ …
БатафсилМАРКАЗИЙ ОСИЁДА МАЪРИФИЙ ИСЛОМ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
X асрнинг охирида Мовароуннаҳр ҳаётида жуда муҳим воқеалар юз берди. Сомонийлар давлатининг қулашидан кейин бу минтақа устидан ҳокимиятни Қорахонийлар ўз қўлига олди (ҳукм дав. 999-1211 йй.). Қорахонийлар исломни қабул қилган турк қабилалари иттифоқини бошқарди. Минтақадаги туркий халқлар шаҳар-деҳқончилик минтақаларига аста-секин кириб келиши ва ўтроқ бўлиб қолиши араб истилоларидан анча илгари …
БатафсилАБУ НАСР ФОРОБИЙНИНГ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ
Ватан остонадан, инсон яшаб, нафас олиб турган гўшадан бошланади. Одамзот ўзи вояга етган она заминга доим меҳр-муҳаббат кўрсатиши, унинг муқаддас саналган ҳар бир ҳовуч тупроғини кўзига тутиёдек суриши, унга нисбатан бир умр фарзандлик садоқати билан яшаши ҳам фарз ҳам қарздир[1]. Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ ибн Тархон Форобий …
БатафсилОта нидоси
Отанинг ҳаққи, меҳри, муруввати онаникидан кам эмас. Буни ота бўлгач биламиз, фарзандимиз бемор бўлгач, сезамиз. Болаларимиз очликдан бироз қийналганда, отани эслаймиз. Оила бошлиғи бўлиш машаққат эканини рўзғор ташвишлари бўйнимизга тушгач, ҳис этамиз. Ота бўлиш ҳам шараф, ҳам масъулият, ҳам бурчдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота ҳақида бир гўзал ҳадис …
Батафсил“АБВАБ ТАСРИФ МАНЗУМА” АСАРИДА ЛЕКСИК ҚАТЛАМ
Араб тили грамматикасига бағишланган асарлар кўп бўлиб, улар ичида туркий тилга шеърий шаклда таржима қилингани саноқли. Шулардан бири “Абваб тасриф манзума” асаридир. У уч қисмдан иборат. Асар ҳақида 2014 йилда нашрдан чиққан “Ўзбек тилидаги тошбосма китоблар каталоги” китобида қуйидагича маълумот келтирилади: Биринчи китоб 3410/1 инвентар рақам билан сақланувчи اول علم …
БатафсилИЛМ ОЛИШ ФАЗИЛАТИ
Илм олиш динимизда энг улуғ ибодатлардан саналади. Чунки банда илм воситасида Раббини танишга, У Зотнинг фарзларини бажаришга, шунингдек, барча мавжудотларга тааллуқли ҳақларни адо этишга муваффақ бўлади. Бирор дин илм олишга исломчалик тарғиб қилмайди. Ислом жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга ҳам катта эътибор қаратади. Ўқиш илмнинг калитидир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу …
БатафсилЖАМИЯТ ҚЎШНИЛИК МАДАНИЯТИ БИЛАН ТАРАҚҚИЙ ТОПАДИ
Ҳар бир жамиятнинг тинчлигини таъминлашда қўшнилик маданиятига риоя қилишнинг ўрни беқиёсдир. Қўшнилар бир-бири билан аҳил ва иноқ бўлса, ўша жамиятда тинчлик-тотувлик ҳукм суради ва тараққиёт бўлади. Бордию акси бўлса, жамият парокандаликка юз тутади. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз “Ҳовли олма, қўшни ол”, “Қўшнинг тинч – сен тинч” деган нақлларни ўргатиш билан …
БатафсилШАМОИЛУН НАБАВИЙНИНГ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ(2-қисм)
Шу боисдан ҳам дин илмини тақводор устозни танлаб, таниб, ундан сўнг ўрганмоғи лозим. Шунда ҳозиргидек билиб-билмасдан ҳар-хил оқимларга эргашишлар бўлмайди. Асар колофони 102а варақда жойлашган бўлиб, унда асар 1164/1751 йилда кўчирилгани ҳақидаги маълумот келтирилган: تمت كتابته ونقص قرأته فى الامبول تمت كتابته وتصحيحه 1164[1]. “Мактабатул Жомиъил Ислом” кутубхонасида №3280 …
БатафсилШАМОИЛУН НАБАВИЙНИНГ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ
IX-XII асрлар Ислом Ренессанси деб, эътироф этилган. Айнан ўша даврда давлат юритишдаги сиёсат тубдан ўзгариши билан бир қаторда илм-фаннинг турли соҳаларида юксак чўққилар забт этилган. Айниқса тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ, тилшунослик, математика, астрономия, кимё, тиббиёт, ҳуқуқ, геодезия ва география каби янги соҳаларга қизиқиш кучайган. Натижада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Муҳаммад …
Батафсил“УСУЛУЛ ФИҚҲ” ИЛМИНИНГ УЧ УСТУНИ(2-қисм)
Аммо муаллиф “Усул” асарини қачон ёзиб тугатгани ҳақида хабар қолдирмаган. Асарни ёзишга киришганидан вафотига қадар бўлган муддат қисқалиги ҳамда асар мавзуларини тақсимлаш, тартиблашда очиқланмаган айрим мавҳумликлар борлиги уни якунлагандан сўнг қайта кўриб чиқиш, таҳрирлаш имкониятига эга бўлмаганини билдиради. Шундай бўлса-да, асар юқори илмий савияда ёзилгани сабабли ҳар доим илм аҳлининг …
Батафсил