Home / МАҚОЛАЛАР (page 71)

МАҚОЛАЛАР

«АЛ-ФОИҚ ФИ ҒАРИБИЛ ҲАДИС» АСАРИНИНГ ЛУҒАТШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ

Маҳмуд Замахшарийнинг ҳадисларда учрайдиган камёб, қийин сўзларга бағишланган «Ал-Фоиқ фи ғарибил ҳадис” – “Ғариб ҳадислар ҳақида ажойиб асар» луғати анъанавий араб луғатнавислиги тарихида янги, тўртинчи араб луғатчилик мактабини асослаб берган[1]. Асарда сўзлар алифбо тартибида берилиб, у маъноси изоҳланади ва маънони очувчи шеърий ёки насрий мисоллар келтирилади[2]. Араб тарихчиси Ибн ал-Асирнинг …

Батафсил

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ АҲАМИЯТИ ХУСУСИДА

(Фалсафий-синергетик таҳлил) Алишер Навоий илмий-маънавий меросини, хусусан, Шарқ пандномачилигининг ноёб дурдоналаридан ҳисобланмиш “Маҳбуб ул-қулуб” асарини синергетик методология асосида чуқур тадқиқ этиш, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, асарнинг комил инсонни тарбиялашдаги аҳамиятини очиб бериш илмий жиҳатдан долзарб аҳамият касб этади. Уч қисмдан иборат мазкур асарнинг “Ҳар хил фойдали маслаҳатлар ва мисоллар (ҳикматлар, …

Батафсил

“ЛУБОБУЛ КАЛОМ” AСAPИДA АЛЛОҲГА ЖИҲАТ ВА МАКОННИ НИСБАТ БЕРИШ МAСAЛAСИ

Ҳозирги куннинг энг долзарб ва мунозарали масалаларидан бири бу, шубҳасиз, Аллоҳ таолога жиҳат ва маконнинг нисбат берилишидир. Айрим бузуқ ақидалар тарафдорлари томонидан ўртага ташланаётган бу мавзу азал-азалдан Аллоҳ таолони “Ло макон”, яъни маконсиз, деб эътиқод қилиб келган мусулмонлар орасида катта низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Ўзининг ақидавий тамойилларидан келиб чиқиб, …

Батафсил

ШАРҚШУНОСЛИК СОҲАСИ БУГУНГИ КУН ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧИДА

Дунё тараққиётининг оқими кўрсатиб турганидек, XXI аср Шарқ асри бўлиб бормоқда. Бу фикрни ривожланиш кўрсаткичларига кўра баҳоловчилар кўп. Аммо бу асрни учинчи ренессанс деб таърифловчилар ҳам йўқ эмас. Бундан кўринадики, Шарқ алломаларининг тафаккури самараси бўлган инсоният ютуқларига бот-бот мурожаат қилинаётган ҳозирги кунларда фанда ҳам, тафаккур кенглигида ҳам, фалсафий мушоҳадада ҳам …

Батафсил

Ўрта асрларда Самарқандда диний илмларнинг ривожланиши

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак каломи, Ислом динига оид барча ҳукмларнинг асосий манбаидир. Каломи шарифни яхши билмаган, тушунмаган кишиларнинг асл ҳидоят йўлидан, ҳақ йўлдан чалғиши, турли оқим ва ҳаракатларга алданиб қолиши, миссионерлар ва сохта мазҳаблар таъсирига тушиб қолиши осон кечади. Шунинг учун халқимизни иложи борича Қуръони карим билан яқиндан таништириш, …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ НИШОПУР ФИТНАСИДАН ХАЛОС БЎЛИШИ

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий 250/864 йили Хуросоннинг Нишопур шаҳрига келиб, у ерда бир муддат ҳадисдан таълим берган. Нишопурликлар Имом Бухорийни яхши кўрган ва келганидан жуда хурсанд бўлган. Имом Бухорийни кутиб олиш учун шаҳар уламолари ва амирлари ҳамда оддий халқ тўп-тўп бўлиб кўчага чиққан. Имом Бухорий фитна содир бўлгунча шу ерда …

Батафсил

ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган. Ҳадисда келганидек, “Икки неъмат борки, кўп одамлар у иккисидан ғафлатда қолади. Улар – сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир” (Имом …

Батафсил

Компьютер тўғрисидаги билимлар отаси ёхуд инсоннинг коинот ва сайёраларга йўл топиши учун хизмат қилган аллома

Ўтмишда илмпарвар Хоразм диёридан кўплаб олим-у уламолар, ёзувчи-ю шоирлар, маданият ва санъат намояндалари етишиб чиққан. Шундай буюк шахслардан бири машҳур математик, астроном ва географ Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийдир. Уни бутун жаҳонда алгебра фани асосчиси сифатида тан олишади. Математиканинг фан соҳаси сифатида ёзма тарзда ўрганилиши ва ўргатилиши Муҳаммад Хоразмий фаолияти билан …

Батафсил

ИЗН СЎРАШ ОДОБИ Имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад” асари асосида

Муқаддас ислом дини инсонларни ҳамиша одоб-ахлоқли, маданиятли бўлишга чорлайди. Юксак маънавият намунаси бўлган баъзи одатий ишлар борки, тез-тез такрорлангани боис кундалик одатга айланиб қолган. Жумладан, изн сўраш ҳам шулардан бири бўлиб, унинг ўзига хос бир қанча одоблари бор. Кимки уларга амал қилса, аҳли хонадонининг ҳурмати сақланади ва ўзи тинч-хотиржам ҳаёт …

Батафсил

АЛОУДДИН КОСОНИЙ МЕРОСИ – ДУНЁ КУТУБХОНАЛАРИДА

Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Алоуддин ҳавоси тоза, тупроғи унумдор Фарғона водийсидаги Сайхун (ҳозирги Сирдарё)нинг шимолий қисмида жойлашган шаҳарлардан бири Косон (айрим манбаларда Кошон деб ҳам келган)да туғилгани сабаб у кишига Косоний деб нисбат берилган[1]. Билимга чанқоқ аллома мадраса таълимига қаноат қилмай, илм талабида ёшлигида Бухорога боради. Ўша …

Батафсил