Home / МАҚОЛАЛАР / АМЕРИКА МИЧИГАН КУТУБХОНАСИДАГИ “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИ НУСХАСИ

АМЕРИКА МИЧИГАН КУТУБХОНАСИДАГИ “АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИ НУСХАСИ

Дунёнинг турли мамлакатлари кутубхоналарида Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари нусхалари сақланмоқда. Жумладан, Американинг Мичиган кутубхонасида ҳам ушбу асарнинг “Ваҳийнинг бошланиши” бобидан “Саҳобаларнинг фазилати” қисмидаги 3758-ҳадисгача бўлган нусхаси сақланиб келмоқда.

Китоб тўлиқ ҳолатда бўлиб, бошланиши (басмаласи) ва муқаддимаси 4 бетни ташкил қилади. Асар араб тилида ёзилган ва илк боби Нисо сурасининг 163-ояти билан бошланган, яъни:

إِنَّا أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ كَمَا أَوْحَيْنَا إِلَىٰ نُوحٍ وَالنَّبِيِّينَ مِن بَعْدِهِ ۚ وَأَوْحَيْنَا إِلَىٰ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَعِيسَىٰ وَأَيُّوبَ وَيُونُسَ وَهَارُونَ وَسُلَيْمَانَ ۚ وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُورًا

Маъноси: Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик. Яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Исо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни ато этдик.

Асарда келтирилган биринчи ҳадис:

حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيّ عَبْدُ اللَّهِ  بْنُ الزُّبَيْرِ،قَالَ : حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، قَالَ : حَدَّثَنَا يَحْيَى بْن سَعِيدٍ الْأَنْصَارِيُّ،قَالَ :  أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيُّ، أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْن وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ، يَقُولُ : سَمِعْت عُمَرَ بْنَ الْخَطَّاب رَضِيَ للَّهُ عَنْهُ عَلَى الْمِنْبَرِ،قَالَ : سَمِعْت رَسُولَاللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ : » إِنَّمَاالْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّامْرِئٍ مَانَوَى، فَمَنْ كَانَ هجْرَتُهُ إِلَىدُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْإِلَى امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا، فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ «.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.

Китобнинг ҳажми 444 варақдан иборат бўлиб, қуйидаги ҳадис билан тугалланган:

حَدَّثَنَا ‏ ‏سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ ‏ ‏حَدَّثَنَا ‏ ‏شُعْبَةُ ‏ ‏عَنْ ‏ ‏عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ ‏ ‏عَنْ ‏ ‏إِبْرَاهِيمَ ‏ ‏عَنْ ‏ ‏مَسْرُوقٍ ‏ ‏قَالَ ‏ ‏ذُكِرَ ‏ ‏عَبْدُ اللَّهِ ‏ ‏عِنْدَ ‏ ‏عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ‏ ‏فَقَالَ ‏ ‏ذَاكَ رَجُلٌ لَا أَزَالُ أُحِبُّهُ بَعْدَ مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏يَقُولُ ‏ ‏اسْتَقْرِئُوا الْقُرْآنَ مِنْ أَرْبَعَةٍ مِنْ ‏ ‏عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ ‏ ‏فَبَدَأَ بِهِ ‏ ‏وَسَالِمٍ ‏ ‏مَوْلَى ‏ ‏أَبِي حُذَيْفَةَ ‏ ‏وَأُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ ‏ ‏وَمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ ‏ ‏قَالَ لَا أَدْرِي بَدَأَ ‏ ‏بِأُبَيٍّ ‏ ‏أَوْ ‏ ‏بِمُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ

Маъноси: Сулаймон ибн Ҳарб, Шўъба Амр ибн Мурра, Иброҳим ва Масруқдан ривоят қилиб айтадики, Абдуллоҳ (саҳоба) Абдуллоҳ ибн Амур ҳузурида шундай деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу ҳадисни эшитганимдан кейин Абдуллоҳ ибн Масъудга муҳаббатим жуда ошган.

У зот: Қуръони карим тиловатини 4 кишидан сўранглар, улар: Абдуллоҳ ибн Масъуд деб бошладилар, кейин Салим Мувла Абу Ҳузайфа, Убай бин Каъб ва Муъаз бин Жабал дедилар. Шундан сўнг ровий: “Эсимда йўқ, Убайдан ёки Муъаз бин Жабалдан бошлаганмидилар…?”, деб қўшиб қўйди.

Асар калафонида қуйидаги матн келтирилган:

اخر النصف الاول من كتاب الجامع الصحيح تصيف ابي عبد الله محمد بن اسماعيل البخاري ويتلوه اول النصف الثاني مناقب عبد الله ابن مسعود على يد افقر العباد الى عفو ربه الفقير علي بن المرحوم علي الكتبي عفي عنهما بمنه وكرمه وحسبنا الله ونعم الوكيل وصلى الله على محمد واله وصحبه اجمعين تم

Маъноси:

“Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” китоби биринчи ярмининг охирги қисмида Имом Бухорий тавсифи битилган. Шундан сўнг матн Абдуллоҳ ибн Масъуднинг “Фақир бандаларнинг қўлидаги фазилати – бу Роббининг мағфиратидир” ва Фақир Али ибн Марҳум Али ал-Кутбийнинг “Аллоҳ инояти ва сахийлиги билан уларни афв этади. Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя, У энг яхши вакилдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг оиласига ҳамда барча саҳобаларига саловотлар бўлсин”, деган сўзлари билан якунланган.

Кўчирилган сана: (в. 2а): 1700-1750 йиллар ичида.

Хаттот: (в. 444а): Али ибн Али Катибий.

Ҳижозий насх. 446 варақ. (в.2б -446а); 25 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; (в.39-40, в.63-64, в.196-197, в.273-274, в.332-333, в.340-341, в.358-359, в.386-387, в.410-411 варақлари қайта тўлдирилган); +2б варақ унвон, зарҳал нақшлар билан безатилган; боб, фасллари қизил, қора тилла сиёҳда; матн қизил, кўк рангли рамка ичига олинган; ҳошиясида шарҳ, тўлдирмалар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 220´115 mm; варақ ўлчами: 319´229 mm; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муҳр (в. 1а ):

من تمليكات اضعف العباد السيد ابراهيم باشا بن السيد اسماعيل اغا بن الشيخ الحاج يوسف افندى قدس الله سره سنة ٨٥٤/۱۲١٩.

Сайид Иброҳим Пошо ибн Сайид Исмоил Оға ибн Шайх Ҳожи Юсуф Афанди. 1219/1804 й., “British Museum, London, No.51. Sahih of Bukhari, vol.i.”, “235”.

Муқова: малла рангли, босма нақшли, турунж ва лола, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: варақлари намдан зарарланган ва қурт еган бўлса-да, ҳозирги кунда таъмирланган ва яхши сақланмоқда.

Ирода ДАУРБЕКОВА,
ИБХИТМ илмий ходими
Абдулбосит МАМАДАЛИЕВ,
ИБХИТМ илмий ходими
Булғор ислом академияси магистранти

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …