Home / МАҚОЛАЛАР (page 100)

МАҚОЛАЛАР

Сахийлик энг яхши инсоний хулқлардандир

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом яхшилик қилишда, сахийликда, инфоқ-эҳсон қилишда саховатлиларнинг саховатлиси эдилар. У зотдан бирон нарса сўралса, асло йўқ демасдилар. Кимга мол – дунё берилган бўлса, уни кўпайтириб, босиб ётмасдан инфоқ – эҳсон, садақа йўлларига сарф қилиши керак. Сахийлик нажот топишнинг йўлларидандир. Аллоҳ таоло сахийликни инсонларнинг энг яхши фазилатларидан санаб, сахий кишиларга охиратда …

Батафсил

Риёкорлик ёмон иллат

Риё бу қилаётган амални, гапираётган гапни, қилаётган ниятини атрофдагилар билсин дея бажаришидир. Агарда бирор яхшилик қилаётган бўлса одамлар мени яхши инсон десин, молидан инфоқ қилаётган бўлса мени сахий деб ўйласин, ибодат қилаётган бўлса инсонлар тақволи экан деб ўйласин деб ҳаракат қилишдир. Динимизда бу гуноҳи азим ҳисобланади. Бу хусусда оятлар, ҳадислар …

Батафсил

ЗАМОНАВИЙ ХАВОРИЖЛАР ҲАҚИДА ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИ-С-САЛОМ ХАБАРЛАРИ

Ислом дини жамиятни маълум бир тартибга солиш ва  инсониятнинг икки дунёдаги ҳаётини гўзаллаштириш учун нозил қилингандир. Аммо, соф исломий эътиқодни нотўғри талқин қилиш ёки баъзи бир сиёсий кучларнинг ўз манфаати йўлида диндан фойдаланиш оқибатида мусулмонлар орасида турли фитналарни келиб чиқиши тарихда ҳам ҳозирда ҳам мавжуд бўлган кўз юмиб бўлмас ҳолатдир. …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ “ТАРИХУЛ КАБИР” АСАРИНИ ИЛМИЙ АҲАМИЯТИ

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ илмнинг бир неча йўналишларида кўплаб китоблар ёзганини биламиз. У кишининг машҳур ва ҳажми жуда катта бўлган китобларидан бири “Тарихул кабир” китобидир. Имом Бухорийнинг “Тарихул кабир” китоби Ислом динида ёзилган китобларнинг улуғроғи ва ровийлар тарихи ҳақида энг биринчи таълиф этилган китоблардан биридир. Имом Бухорийдан кейин келган ҳар қандай …

Батафсил

IX аср ислом оламида илм-фан тараққиёти

Аждодларимизнинг асрий орзуси бўлган миллий истиқлолга эришилганидан сўнг ижтимоий ҳаётнинг кўпгина соҳалари қатори маънавиятга, маданий меросга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Республикамизда босқичма-босқич амалга оширилаётган янгиланиш жараёни айниқса, маънавият соҳасида жадал давом этмоқда. Ёшлар онгида комилликка интилиш, аждодларимиз мероси, уларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, умуман, маданият тарихига бўлган қизиқиш …

Батафсил

Имом Бухорийга берилган икки фазилат

Албатта, сўзнинг энг тўғриси Аллоҳ таолонинг сўзидир, ҳидоятнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятидир. Маълумки, биз ислом умматига Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан бири, Ислом арконларини ўзида мужассам этган Қуръони каримни сақлашни Ўз зиммасига олганидир. Аллоҳ таолонинг: “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз”[1] деган …

Батафсил

Амаллар ниятга боғлиқ

 بسم الله الرحمن الرحيم Шариатимизнинг асосий манбаси бўлмиш, Қуръони карим ва суннати набавияда ҳам амалларда ниятнинг нечоғли муҳим эканлиги, унинг ўрни эътиборли экани ва фазилатлари ҳақида очиқ-ойдин баён қилинган. Ният – динимиздаги энг муҳим амаллардан бири бўлиб, оддий ишлар ҳам ниятнинг яхшилиги сабабли савобли амалларга айланади ва ниятнинг ёмонлиги туфайли …

Батафсил

Исломда соғликни сақлашнинг йўллари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ислом соғликнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, унинг учун банда шукр килиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди. Ислом соғлиқни сақлашнинг йўлларини ҳам ўргатади. Келинг, ўша нарсалардан баъзиларини жуда ҳам қисқа равишда …

Батафсил

ИЛК ФИҚҲ МАКТАБЛАРИ: МАККА ВА МАДИНА МАКТАБИ

Фиқҳ мактаблари, уларнинг шаклланиш тарихи, дастлабки даврдаги фақиҳлар тўғрисида баён қилишдан олдин фиқҳ илми ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Шариат истилоҳида “фиқҳ” – “Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали нозил қилган шариатни теран фаҳмламоқ” маъносини билдиради. Баъзи адабиётларда фиқҳга: “Ал-фиқҳ (чуқур билим, тушуниш) ‒ мусулмон илоҳиётчилигининг ажралмас …

Батафсил

ДАБУСИЯ ЁЗМА ВА АРХЕОЛОГИК МАНБАЛАРДА

Буюк ипак йўлининг марказий тармоқлари Самарқанд Суғди орқали ўтганлиги боис, марказий Суғдда жойлашган Дабусия шаҳри қадимда халқаро савдо-сотиқ муносабатларида муҳим ўрин тутган. Дабусияда нафақат савдо-сотиқ балки, меъморчилик, ҳунармандчилик, тўқимачилик, кулолчилик ва деҳқончилик каби соҳалар ҳам анча ривож топган. Шу ўринда “Дабусия” сўзининг этимологияси ҳақидаги маълумотни келтириб ўтсак. “Дабус” сўзи – …

Батафсил