Home / МАҚОЛАЛАР (page 128)

МАҚОЛАЛАР

Қурбон ҳайитининг фазилатлари

Барчамизга маълумки, Қурбон ҳайити Зулҳижжа ойининг 10-кунида нишонланади. Бу кунда иқтисодий маблағи ўзига этарли бўлган инсонлар Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукроналик тариқасида чорва молларидан қурбонлик қиладилар. Аллоҳ таоло йўлида қурбонлик қилиб унга қурбат ҳосил қилиш динимиз буюрган энг фазилатли амаллардан ҳисобланади. Ўша кунда барча мусулмонларнинг қалби қувончга, завқ-шавққа тўла бўлади. …

Батафсил

Қурбонлик ибодати ва унинг ҳукмлари

Қурбонлик ҳижратнинг иккинчи йилида вожиб бўлган.  – Қурбонлик зарурий эҳтиёждан ошиқча, қиймати кумуш нисоби миқдоридага етадиган мулкка ёки  шунча миқдор пулга эга бўлган ҳар бир муқим эркак ва аёл мусулмонга вожибдир. – Қурбонлик китоб, суннат ва ижмоь билан собитдир. – Қурбонлик қилиш закот, фитр садақаси каби молиявий ибодат. – Қурбонлик …

Батафсил

Порахўрлик – тараққиёт кушандасидир

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, У бизга динни мукаммал, неъматини тўкис қилиб берди, исломни биз учун дин деб рози бўлди, бизни одамлар учун чиқарилган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, Азиз ва Ҳакийм Аллоҳга имон келтирадиган энг яхши уммат қилиб қўйди. Пайғамбаримиз Муҳаммадга дуруд ва саломлар бўлсинки, Робби у кишини ҳидоятга бошловчи, хушхабар …

Батафсил

Яқинларга яхшилик қилиш

Инсон таваллуд топиши биланоқ, унинг маънавий ва ахлоқий таълим-тарбияси ривожланиб боради. Одамларга фойда етказиш ва улардан зарарларни даф этиш — раҳмат (меҳрибонлик) дейилади. Одамлар саодати учун интилувчи, уларга бўлажак зарарларни бартараф этиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи шахс марҳаматли инсондир. Ислом дини ижтимоий ва ахлоқий мукаммал дин бўлганидан гўзал хулқли, марҳаматли ва …

Батафсил

Имом Бухорийнинг “ал-Жамиъ ас-Саҳиҳ” асаридаги услублари

Ҳадис илми илмларнинг аҳамиятлиси ва фойдалироғи бўлгани сабабли муҳаддислар бу йўлда ўзларининг самимийлигини намоён қилиб, тинмай меҳнат қилиб, ўз ниятларини амалга оширдилар. Натижада ўзларидан кейингилар учун яхши ўрнак бўлиб, ҳимматларининг улуғлигидан Пайғамбаримизнинг ҳадисларини чалкашлик ва ўзгариб кетишдан сақладилар. Бу йўлда ҳар бир муҳаддис ўзига хос услубларни яратиб, китобларини туздилар. Ҳадис …

Батафсил

Айтилган гап – отилган ўқ, ёхуд ислом шиорлари ҳақида нотўғри маълумот тарқатаётганларга муносабат

Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади. Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас. Сўнгги пайтларда интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда, босма нашрларда тарқатилаётган хабарлар, мақолаларни …

Батафсил

“Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”да илм олишга муносабат

Тарихдан маълумки ҳар бир замон ва жамиятнинг қудрати, салоҳияти ва равнақи унинг илмга бўлган муносабати билан ўлчанган. Шу сабабли бизнинг юртимизда қадимдан илму маърифатга алоҳида эътибор қаратилган. IX-XII асрларни Ислом оламида илм-фанинг олтин даври деб эътироф этилган бўлса, бу даврда бизнинг диёрлардан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Имом …

Батафсил

Ғазабланган пайтда ўзини қўлга ололган одам кучлидир

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бировни (курашиб) йиқитган полвон эмас, ғазабланган вақтида жаҳлини ютган одам полвондир!” – дедилар” [1]. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда “ғазабни енгиш” ҳақида оят ва ҳадислар келган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда тақво эгаларининг фазилатларини бирма-бир санаб, ғазабини енган тақво эгаларини мақтайди: …

Батафсил

Марказнинг Қўлёзмалар фондида сақланаётган “Тафсирул фуқаҳо ва такзибус суфаҳо” асари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар фондида Абдуссамад ибн Маҳмуд Ғазнавий Ҳанафийнинг қаламига мансуб “Тафсирул фуқаҳо ва такзибус суфаҳо” қўлёзмасининг электрон нусхаси сақланмоқда. Асар муаллифининг тўлиқ исми Абул Фатҳ Абдуссамад ибн Маҳмуд ибн Юнус ибн Муҳаммад Ғазнавий Ҳанафийдир. У ҳижрий 5 аср (милодий XI аср) охирларида яшаб ўтган. Ҳозирда Афғонистон …

Батафсил

Хушуфағон қишлоғи

IX-XII асрлар ислом оламида илм-фаннинг юксак даражада ривожланган даври бўлганлиги боис бу асрларни илм-фан ривожининг олтин даври деб эътироф этилган. Айнан шу даврда юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Шош, Насаф, Термиз, Фарғона ва Марғинон каби минг йиллик тарихга эга кўҳна ва навқирон шаҳарлар ва улар атрофида жойлашган Дабусия, Афшона, Замахшар, Соғарж, …

Батафсил