Home / МАҚОЛАЛАР (page 111)

МАҚОЛАЛАР

“САҲИҲИ БУХОРИЙ” ХАТМЛАРИ

“Қуръони карим” хатм қилингани каби “Саҳиҳи Бухорий” ҳам ёзилганидан буён тўлиқ ўқилиб, хатм қилиниб, ундан барака ҳосил қилинган. Унинг шарофати билан балолар дафъ қилинади, деган ақида мавжуд бўлган. “Саҳиҳи Бухорий” тўлиқ ўқилиб, хатм қилингандан сўнг қилинган дуолар ижобати жуда кўплаб тажрибалардан ўтган ҳақиқатдир. Ўрта асрларда “Саҳиҳи Бухорий”ни тўлиқ ўқиб хатм …

Батафсил

Сиҳат ва бўш вақтнинг қадрига етайлик

Бизларга берилган неъмат(лар)ини энг асосийларидан бири соғлиқ неъматидир. Авваламбор, биз бу дунёда бахтли, ҳузурли яшашимиз, Аллоҳ таолонинг бизларга буюрган буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтишимиз ва ижтимоий ҳаётда бизлардан кутилган вазифаларни муносиб тарзда бажаришимиз учун соғлом бўлишимиз керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўпи бу неъматларни фойдаланишда алданади. Булар сиҳат …

Батафсил

Жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқиш мумкинми?

Мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати жавоб берди.    Коронавирус туфайли эртанги жума намози ўқилмаслиги, унинг ўрнига уйда ҳар ким пешин намозини ўқиши лозимлиги муфтият томонидан эълон қилинди. Шу ўринда аҳолида жума намозини уйда жамоат бўлиб ўқиш мумкинми, деган савол туғилмоқда.   Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу кунларда аксар мусулмон юртларининг халқаро …

Батафсил

Коронавирусга қарши: 70 та хатми Қуръон, 2 млн. та нажот дуоси ва хатми Бухорий

Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси 160 дан ортиқ мамлакатда тарқалгани, касалланганлар сони 190 минг нафарга етгани, 7,5 минг ўлим ҳолати қайд этилгани ҳар бир кишини янада ҳушёр бўлишга, унинг олдини олиш тадбирини кўришга ундайди. Мана шундай юқумли хасталикларни тез орада инсоният бошидан аритиш борасида Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва …

Батафсил

Коронавирусда ҳам ҳикмат бор ёхуд буюк аждодларимизга қулоқ тутайлик

Ишонинг, ҳатто Коронавирусда ҳам ҳикмат бор.Очиғи, биз офатга қарши курашда Ибн Синодек бобомизда ноёб дори борлиги, саломатликка оид Ал-Бухорийдек зот сахих ҳадислар ривоят қилганини англаб етаётгандекмиз. Телевизор-у, радио, газета-ю сайтларда “Тиб қонунлари, “Саломатлик калити” каби лавҳаларни кўряпмиз. Коронавирус ва аксириш ҳақида гап кетганда Ал-Бухорий бобомиз ривоят қилган ҳадисларни эслай бошлаяпмиз. Жаҳон чемпионатларини онлайн кўрардик, энди онлайн …

Батафсил

Ниятни яхши қилайлик

Тўғриси, кейинги кунларда бўлаётган гап-сўзларни эшитиб, одамларнинг ўзини тутишини кўриб, чидаб туролмадим. Кўнглимдан кечаётганларни ёзишга мажбур бўлдим. Гап шундаки, мамлакатимизда коронавирус қайд этилиши билан ҳукумат томонидан аҳолини бу пандемиядан асраш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда. Авиарейслар тўхтатилмоқда, чегараларда назорат кучайтирилди. Барча таълим муассасаларида 16 мартдан таътил эълон қилинди. Ҳатто, Ўзбекистон …

Батафсил

Мусулмонлар идораси мутасаддиси — короновирус шароитида одамлар ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида

Бугун бутун дунё аҳолисининг ўй-хаёли, фикру зикри, туриш-турмушини бир ваҳима, у ҳам бўлса, коронавирус ҳадиги чулғаб олган. Кексаю ёш, каттаю кичик, мулозиму раият – тирик жон борки тожсимон вирусга йўлиқмаслик чораларини кўряпти. Энг кулгилиси, шу йил 15 март куни Ўзбекистон ҳукумати ўтказган брифингдан сўнг айрим одамлар ўзини бозорларга, дўконларга уришди. …

Батафсил

Марказ манбалар хазинасида сақланаётган “Али Мусҳафи”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида Қуръони каримнинг қадимги нусхаларидан бирининг факсимилеси сақланмоқда. ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (ИРСИКА) томонидан тақдим этилган ушбу китоб-альбом Яман пойтахти Санъо шаҳридаги  “Жомиъул кабир” масжиди кутубхонасида сақланаётган Қуръони қаримнинг қадимги нусхаси асосида тайёрланган. “Жомиъул кабир” масжиди ер юзидаги энг қадимий …

Батафсил

“ПУЛ ИШЛАБ ОЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ” ДЕЮВЧИЛАРГА!

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, талабалар ўз уйларига – турли вилоятларга жўнайдилар. Вилоятларга қатновчи такси ҳайдовчилари ҳам инсоф билан нархларни меъёрида ушлаб туришлари чин мусулмонлик ва инсонийликдир. Афсуски, вилоятларга қатновчи кўплаб такси ҳайдовчилари фурсатдан …

Батафсил

Ваҳимадан фойдаланиб, нархларни сунъий оширувчиларга!

Куни кеча, 15 март куни юртимизда коронавирус бўйича илк ҳолат қайд этилгани муносабати билан одамларда ваҳима, қўрқув бошланди. Кўпчилик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш дардида бозор, дўкон, супермаркетларга югурди. Гўё дўкон ва бозорлардаги озиқ-овқатлар тугаб қоладию, ҳамма очликдан ўладигандек. Кишилар беш-олти қоплаб картошка, сабзи, пиёз ва ҳоказоларни, ун-ёғ каби …

Батафсил