Home / Markaz (page 399)

Markaz

Бухоронинг етти тарихий обидаси ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди

Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом олами мероси рўйхатига киритиш мақсадида Бухородаги 7 та маданий мерос объектининг тегишли номзоднома ҳужжатларини тайёрлаб, Ислом олами мероси қўмитасига тақдим қилган эди. Ислом олами мероси қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлисида Бухоро 2020 …

Батафсил

“Саҳиҳул Бухорий” асарининг қўлёзма нусхаларига оид халқаро онлайн конференция Миср ОАВ нигоҳида

Жорий йил 15 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан бир қатор халқаро ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари ҳамкорлигида “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида ўтказилган халқаро онлайн конференция тафсилотлари тўғрисида Миср Араб Республикасининг – https://gate.ahram.org.eg; …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадаминг ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Батафсил

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 66 Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши …

Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, Муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар, азиз юртдошлар! Жаҳон оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, қарийб бир ярим йилдан бери инсониятга синов, имтиҳон бўлиб келган вабо – коронавирус пандемияси учинчи, айрим мамлакатларда тўртинчи тўлқин тарзида намоён бўлмоқда. Аллоҳга шукрки, ўтган йили ҳукуматимиз ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси амалга оширган қатор чора-тадбирлар …

Батафсил

Покистон Бош вазири Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, буюк аллома ёд этилди. Ислом оламида муҳаддислар султони, деб эъзозланадиган Имом Бухорий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, бу зот номи билан боғлиқ масканни обод этиш борасида олиб борилаётган …

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и Халқнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатнинг ислом цивилизациясини ривожлантириш борасидаги ролини янада ошириш ҳамда буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштириш мақсадида: …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМИЙ САФАРЛАРИ

Имом Бухорий ўн олти ёшигача Бухорода таълим олган. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ватани ва ислом динининг маркази бўлган Ҳижозга юзланган. Имом Бухорийнинг хос шогирди ва котиби Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроқ Бухорий бундай дейди: “Имом Бухорий: “Мен ўн олти ёшимда Ибн Муборак ва Вакиънинг китобларини ёд олдим. …

Батафсил