№ inv. MR 71/I
Муаллифи. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.).
Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
قال اهل الحق حقايق الاشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفسطائية واسباب العلم للخلق ثلاثة …
Асар сўнги (в. 14a) :
… ورسل البشرافضل من رسل الملائكة ورسل الملائكة افضل من عامة البشر وعامة البشر افضل من عامة الملائكة
Колофон (в. 14a) :
وصلى الله على خير خلقه محمد وآله أجمعين
Настаълиқ. 14 варақ. (в. 1б-14а) ; + 01а варақда хаттот машқи ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳлари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 180´118 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқовалари йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган ва варақларини қурт еган.