Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 124/I

Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله المتوحد بجلال ذاته وكمال صفاته المتقدس فى نعوت الجبروت عن شوايب النقص وسماته والصلاة على نبيه محمد المؤيد بساطع حججه وواضح بيانه وعلى آله واصحابه هذه طريق الحق وجماعته …

Асар сўнги (в. 109б) :

… والابرص واحياء الموتى فالترقى والعلو انما هو في امر التجرد واظهار الاثار القوية لا فى مطلق الشرف والكمال فلا دلالة على افضلية الملائكة

Колофон (в. 109б) :

تمت الشرح العقائد النسفي بعون الملك الوهاب اليه المرجع والمآب والله علم الصواب

Насталиқ. 109 варақ. (в. 1б-109б) ; + 01а варақда хаттот машқ ; 01б-02а, 110-111а варақларда бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарҳ учун бўш варақлар саҳифаланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 150´65 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Абдуллоҳ.

Муқова : тўқ яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …