Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АМАЛЛАР НИЯТГА ЯРАША БЎЛАДИ

АМАЛЛАР НИЯТГА ЯРАША БЎЛАДИ

Эзгу ниятлар билан барпо этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси фонди кундан-кунга бойиб бормоқда. Туркиянинг “Турк дунёси” парламент жамғармаси директорлар кенгаши раиси, доктор Абдулло Чалишкан раҳбарлигидаги делегацияси 2021 йил 22 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари марказнинг музейидаги нодир буюмлар, қўлёзма нусхалари ҳамда марказ фаолияти ва тадқиқотчилар томонидан амалга оширалаётган илмий ишлари билан яқиндан танишишди.

Делегация раҳбари доктор Абдулло Чалишкан ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, ўзи раҳбарлик қилаётган жамғарма маркази билан ҳамкорликни бундан икки йил муқаддам йўлга қўйганлигидан мамнун эканлигини билдирди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхонаси фондига табаррук бобокалонимиз, бутун ислом уммати ва халқимизнинг фахри Имом Бухорий ҳазратлари томонидан жамланган ҳадисларнинг 8 жилдлик факсимиле нусхаси ҳадя қилинди. Қўлёзма XVII асрда хаттот Ҳасан Ризо томонидан кўчирилган. Бугунги кунда у Тўп Қопи сарой музейида №39 рақам остида сақланади.

Айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона фондида турли тиллардаги китоблардан ташқари 31 номдаги 56 та қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари мавжуд. Улар тасаввуф, ҳадис, тафсир, Қуръони каримнинг нусхаларидан иборат.

Ҳалимова Дилдора,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кутубхона мудираси

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …