Home / Markaz (page 277)

Markaz

АЛИ ИБН СУЛТОН АЛ-ҚОРИНИНГ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ (930/1524-1014/1604)

Мулла Али ал-Қори XVI асрнинг энг етук алломаларидан бўлиб, муҳаддис, фақиҳ, усул олими, муфассир, мутакаллим, мутасаввиф, тарихчи, қироат, мунозара, луғат ва наҳв олими ва адиб, ўз асрининг тенгсиз намоёндаси ҳисобланади. У кишининг исми Али, отасининг исми Султон Муҳаммад бўлган. Ҳиротда туғилгани учун “Ҳиравий”, Маккада истиқомат қилгани учун Маккий нисбалари билан …

Батафсил

МУҲАММАД АЛ-МУЪИЗЗИЙНИНГ “ТАСРИФ УЛ-АФ’ОЛ” АСАРИ САРФ ИЛМИ БЎЙИЧА МУҲИМ МАНБА

Маълумки, Мовароуннаҳр минтақасидан араб тили ва унинг грамматикасини чуқур тадқиқ қилган ва дунёга машҳур асарлар яратган кўплаб олимлар етишиб чиққан.  Мазкур олимларнинг илмий меросини ўрганиш, сарф ва наҳв бўйича давримизга қадар етиб келган асарларини тадқиқ этиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.       Шундай олимлардан бири Муҳаммад ибн Аби ал-Қосим …

Батафсил

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 181/VI Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 67б). Асар боши (в. 67б) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة …

Батафсил

НАҚШБАНДИЯ-МУЖАДДИДИЯ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШНИНГ МУҲИМ МАНБАСИ

XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати тарихига оид манбаларни ўрганиш бугунги кунда тасаввуфшунослик тадқиқотларида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада юртимиз олимлари[1] ва хорижлик тадқиқотчилар[2] кўплаб изланишлар олиб борган. Тадқиқотларда талай манбалар[3] илмий муомалага жалб этилган. Шундай бўлса-да, ўша давр тарихига доир қатор манбалар ҳали-ҳануз ўз тадқиқотчиларини кутиб турибди. Шундай …

Батафсил

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 181/VII Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 73б) Асар боши (в. 73б) : …

Батафсил

НАЖМИДДИН УМАР НАСАФИЙНИНГ МАШҲУР УСТОЗ ВА ШОГИРДЛАРИ

Абу Ҳафс Умар Насафий ўз даврининг буюк уламолари, ўз юртининг пешқадамларидан илм олган. Алломанинг устозлари ҳақиқатдан ҳам асрининг энг илмли ва етук олимлари эдилар. Бу ҳақда «Ҳидоя» асарининг муаллифи қуйидагича ёзади: Нажмиддин Умар Насафийнинг шундай деганини эшитганман: «Мен беш юз эллик шайхдан ҳадис ривоят қилдим». Шунингдек, Марғиноний аллома устозларининг исмларини …

Батафсил

МУСТАМЛИЙ ОДОБЛАРИ (Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари асосида)

Абдулкарим Самъонийнинг ҳадис илми таълим методологиясига бағишланган “Адабул имло вал истимло” асарида асосан устоз-шогирдга тегишли одоблар, таълим бериш ва олиш услублари ҳақида маълумотлар келтирилган. Аввалги мақолада мумлий – ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг одоблари ҳақида маълумот берилган эди. Бу сафар мустамлий – ҳадис ёзиб олувчи талабанинг одоблари ҳақида сўз боради. “Адабул …

Батафсил

“УМДАТУЛ ҚОРИЙ” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ УСЛУБИ

Бадриддин Айний – буюк имомларнинг имоми, ўз асрининг ҳуффоз шайхи, фақиҳ. Тақводор, қозиюл қуззот, шайхулислом Бадриддин Абу Муҳаммад Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Мусо ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Юсуф ибн Маҳмуд Ҳалабий асли Айнатобийда[1] 762 ҳижрий сана рамазон ойининг 17 кунида[2] таваллуд топган ва ўша ерда улғайган. Сўнг Қоҳирага кўчиб …

Батафсил