Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

تصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)

№ inv. MR 181/VI

Муаллиф. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).

Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 67б).

Асар боши (в. 67б) :

الحمد لله على نعمائه و الصلوة على رسوله محمد خاتم انبيائه و بعد فهذه جملة من تصريف الافعال مضبوطة جارية لمجرى المدخل فى الكتب المبسوطة …

Асар сўнги (в. 72а) :

… الفصل الرابع اعلم ان الامر يحصل من المضارع وهو نوعان والنوع

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 67б-72а) 72б-73а хаттот машқи, фиқҳга оид маълумот ва форсча байтлар бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, орқа муқоваси йуқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …