Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 181/VII

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 73б)

Асар боши (в. 73б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب برسه قسم است اسم است فعل است حرف اسم همچون رجل فعل همچون ضرب حرف …

Асар сўнги (в. 81б) :

… متكلم مع الغير معلوم فعل نهى مجهول فعل نهى را نيز جهارده مثال است شش مخاطب را بود…

Настаълиқ. 9 варақ. (в. 73б-81б) ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´120 mm. ; варақлар шарқона рақмланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

فى بيان العقايد على مذهب اهل السنه والجماعة (Фи баёни ал-ақоид ала мазҳаби аҳли сунна вал жамоат)

№ inv. MR 460/VII Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …