Home / Markaz (page 361)

Markaz

БУРҲОНУДДИН МАРҒИНОНИЙНИНГ ФАРОИЗ ИЛМИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг йирик вакили Шайхулислом Бурҳонуддин Марғинонийнинг асл исми Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Ришдоний Марғинонийдир. Бурҳонуддин Марғиноний 1118 йили ражаб ойининг саккизинчи куни душанбада чошгоҳ пайти таваллуд топган. Дастлабки сабоқни Марғилонда олган аллома ёшлигидаёқ Қуръони каримни ёдлаб, ҳадис илмидан мукаммал таълим олган. Кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги …

Батафсил

НОННИ ИСРОФ ҚИЛМАНГ УНИНГ ҲАМ УВОЛИ БОР

Коронавирус офати жаҳон иқтисодиётига катта зарба бериб, миллиардлаб зарар келтирди. Айниқса, дунёнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказди. Натижада жаҳон бозорларида шафқатсиз рақобат, “савдо урушлари”, қарама-қаршиликлар кучайиб бормоқда. Халқаро экспертлар фикрига кўра, пан­демия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони икки баробар ошиб, 1 мил­лиард 600 миллионга етди. Бир қатор мамлакатларда, хусусан, Сурия, …

Батафсил

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛМИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ

Илк ўрта асрлардан темурийлар даврига қадар Марказий Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий, адабий-маданий ҳаётида ўзининг илмий-ижодий мероси ва педагогик фаолияти билан чуқур из қолдирган мутафаккирлардан бир гуруҳи  Абулайсийлар хонадонининг вакилларидир. Бой илмий мероси билан тарихда ном қолдирган бу хонадон ва унинг таниқли намояндаларининг номлари бугунга қадар турли мазмундаги илмий ишларда: энциклопедия, луғат, …

Батафсил

КУН ҲАДИСИ

Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни дунёдан сақлайди. Худди бирингиз беморини сувдан сақлаганидек», дедилар».* Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар. * Аллоҳнинг дунёдан сақлаши унинг ўткинчи матоси, лаззатларидан тўсиши, унга алданиб қолиш ва ҳавои нафсга берилиб кетишдан ҳимоя қилишидир.

Батафсил

СОХТА САЛАФИЙ БИЛАН БАҲС

Ҳозирда сохта салафийлар калом илмини мутлақо қоралаб, аҳли сунна имоми бўлмиш Имом Мотуридий (р.а)ни «каломчи» «мутакаллим» лақаблари билан масхара қилишмоқда. Аслида ўзлари кўп суянадиган Ибн Таймиянинг китобларида ҳам калом ва мантиқ илми қоидаларидан кўп фойдаланилганини кузатиш мумкин. Албатта ҳар икки олим ҳам калом илми орқали ботил фирқаларга раддия бериш учун …

Батафсил

ТАБРИЗДАГИ ХОРАЗМЛИК КОТИБЛАР СУЛОЛАСИ (Туркия диёнат вақфи “Ислом энциклопедия”сидаги маълумотлар асосида)

Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Шероз ва Табриз шаҳарларини бежиз алоҳида таъкидлаб кўрсатмаган кўринади. Чунки, Эроннинг бу икки қадимий шаҳрида азалдан туркийзабон адабиёт тараққий этган, жумладан, бу шаҳарларда Навоий асарлари ҳам қайта кўчирилган. Бунда, албатта, котиблар, хаттотларнинг хизмати катта бўлган[1]. XV аср охирларида бу ерда фаолият кўрсатган энг моҳир …

Батафсил

НОДИР ҚЎЛЁЗМАЛАР ВАҚТ ОЛОВИДА ЁНМАЙДИ

Дунёда шундай бойликлар борки, уларнинг қийматини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайди. Мамлакатимизни беҳисоб қазилма бойликлар, табиий захиралар билан сийлаган илоҳий ирода, беҳисоб илмий-маънавий хазинани ҳам халқимизга раво кўрган. Ушбу хазинани биринчи ва иккинчи Уйғониш даврларида яшаб, ижод қилган буюк аллома аждодларимиздан қолган қадимий, илм-фаннинг турли йўналишларида битилган нодир қўлёзма …

Батафсил

ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ, ЁЙИЛИШИ ВА ХОРИЖИЙ ЎЛКАЛАРГА ТАРҚАЛИШИ

Хожагон-нақшбандия тариқати узоқ тарихга эга бўлган Марказий Осиё тасаввуф мактаби анъаналари давомчиси сифатида маҳаллий илдизларга эга бўлиб, жумладан, Ҳаким Термизий (205/820 – 320/932), Абу Бакр Калободий (305/917 – 385/995), Мустамлий Бухорий (ваф. 434/1043) каби сўфийлар ва тасаввуф назариётчилари ғояларидан таъсир олган. Шундай бўлса-да, хожагон-нақшбандия тариқатининг бевосита муайян ташкилот сифатида вужудга …

Батафсил

БОБУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Андижон вилояти ҳокимлиги, Андижон давлат университети ҳамкорлигида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Туркий халқлар илм-фани ва адабиётининг буюк намояндаси, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда Марказ илмий …

Батафсил