Home / ЯНГИЛИКЛАР / МАРКАЗДА НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

МАРКАЗДА НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ

Жорий йил 12 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Имом Бухорий ҳадисларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Иштирокчиларга Имом Бухорий ва Моварауннаҳрдан етишиб чиққан бошқа мутафаккир ва алломаларнинг ҳаёти, улар ёзиб қолдирган бой маънавий мерос, шунингдек, ушбу меросни ўрганиш борасида Марказ тадқиқотчилари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир доирасида талабалар Марказ фаолияти ва музейдан ўрин олган нодир экспонатлар билан яқиндан танишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …