Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الفوائد الضيائية (Шарҳ ал-фавоиди аз-зиёийя)

شرح الفوائد الضيائية (Шарҳ ал-фавоиди аз-зиёийя)

№ inv. MR 3/VIII

Муаллиф. Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад.

Грамматика. Асар “Фавоиди аз-зиёийя”да келган оятлар, ҳадислар, байтлар ва масалларнинг манбаларини кўрсатиб бериш билан бирга уларни шарҳ ҳам қилган. Ушбу асарни Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Моварауннаҳрга ташриф буюрганида ундаги аҳли илмнинг “Фавоиди аз-зиёийя” даги оятлар, ҳадислар, байтлар ва масалларнинг манбалари кўрсатилмаганлиги сабабли унга рағбатлари оз эканлигини кўргани, уни таниган айрим дўстлари ушбу асарга шарҳ ёзишни илтимос қилгани ва бу илтимосга жавобан шарҳни ёзганини зикр қилади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 69б).

Асар боши (в. 69б) :

الحمد لله الذى رزقنا من العربية زرفا كاملا فقدرنا على الضاءع كلامهم بقديرا شاملا ….

Асар сўнги (в. 90а) :

… القيام لا سينن الف و ستين ماءته من الاعوام من الهجرة النبوة عليه السلام الدار و حيات الحمام

Библиография : СВР V, № 3799-3806 ; СВР VI, № 4388.

Колофон (в.90a) :

تم الكتاب

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 69б-90а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн остига қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха яхши сақланган, муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …