25 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлиб ўтган “Асрлар қаъридан таралган ёғду” мавзуидаги халқаро конференцияда Буюк Британиядаги “Ал-Фурқон” ислом мероси фонди бошқарувчи директори доктор Сали Шаҳсивари ҳам қатнашди.
Меҳмон юртига қайтиб боргач, Марказ директори Ш.Зиёдовга миннатдорлик мактуби йўллади. Унда, жумладан, бундай дейилади:
“Ўзбекистон маданий мероси” ҳафталиги доирасида “Асрлар қаъридан таралган ёғду” мавзуида ташкил этилган халқаро конференцияда қатнашиб, Сиз билан учрашганим, икки томонлама манфаатли қатор таклиф ва лойиҳалар юзасидан фикр алмашганимдан ғоят мамнунман. Бу мен учун катта шараф бўлди.
Конференция иштирокчиларига кўрсатилган профессионал даражадаги иззат-икром ва меҳмоннавозлик учун жамоангиз аъзоларига миннатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз. Анжуман жуда муваффақиятли ташкил қилинди ва сермазмун бўлди.
Фондимиз билан ҳамкорликка интилишингиз, ташриф асносида муассасаларимиз ўртасида Англашув меморандуми имзолангани қувонарли ва ғоят аҳамиятлидир. Биз келгусида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳолаймиз.
Бой таассуротлар билан қайтганимни таъкидлаб, барчангизга муваффақиятлар, алоқаларимизга ривож тилаб қоламан.
Самимият ва ҳурмат билан,