Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Виолен де Вильмор хоним мамлакатимиздаги миссияси якунига етгани муносабати билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мактуб йўллаб, профессионал ва расмий тарздаги гўзал муносабат учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Элчи Марказ Ўзбекистон билан Франция ўртасида қарор топган шерикликни ривожлантиришга ҳисса қўшганини таъкидлаб, барча ходимларга ишда муваффақиятлар, оилавий бахт, мамлакатимизга фаровонлик тилади.
Виолен де Вильмор хоним ўз издошига ҳам шундай ажойиб муносабат ва мулозамат қилинишига қатъий ишонч билдирди.