Махдуми Аъзамнинг илмий мероси бой бўлиб, тасаввуф назарияси ва амалиёти, хусусан, нақшбандия таълимотини янада ривожлантириш соҳасида баракали фаолият кўрсатди.
Махдуми Аъзам қаламига мансуб 30 дан ортиқ рисола маълум: “Асрору-н-никоҳ” (“Никоҳ сир-лари”), “Ганжнома”, “Рисолату-с-самъия” (“Самоъ рисоласи”), “Баёни зикр” (“Зикр баёни”), “Рисолаи силсилаи Хожагон” (“Хожагон силсиласи”), “Шарҳи ғазали Убайдий” (“Убайдий ғазалига шарҳ”), “Меъ-рожу-л-ошиқийн” (“Ошиқлар меърожи”), “Рисолаи Нақшбандия” (“Нақшбандия рисоласи”), “Рисолаи вужудия” (“Вужудия рисоласи”), “Бобурия”, “Зуб-дату-с-соликийн ва танбиҳу-с-салотин” (“Соликлар моҳияти ва султонлар танбеҳи”), “Миръоту-с-сафо” (“Софлик ойнаси”), “Одобу-с-соликийн” (“Соликлар одоби”), “Одобу-с-сиддиқийн” (“Сиддиқлар одоби”) кабилар шулар жумласидандир.
Махдуми Аъзамнинг энг тўла мажмуаси Абу Рай-ҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалар марказида сақланмоқда. Аллома фикрлари ва дунёқарашларига асосан мутасаввиф Ҳаким Термизий (820-932), Ғаз-золий (1058-1111), Ибн Арабий (1165-1240), Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420) каби таниқли сўфий олимларнинг асарлари таъсир қилган. Нақшбандия таълимоти ва умуман тасаввуф фалсафасини ўз замонига мослаштирган ҳолда янги ғоялар билан бойитган.
Махдуми Аъзамнинг таржимаи ҳоли ва фаолияти яқин шогирдлари томонидан бир неча асарларда ёритилган: Сафойи Котибнинг “Анису-т-толибин” (“Ҳақиқат изловчиларнинг яқин дўсти”), Дўст Муҳаммад Фолизкорнинг “Танбияту-з-золлийн ва-л-музиллийн” (“Йўлдан адашган ва адаштирувчиларга танбеҳлар”), Дўст Муҳаммад ибн Наврўз Аҳмад Кеший Косонийнинг “Силсилату-с-содиқин ва анису-л-ошиқийн” (“Садоқатлилар силсиласи ва ошиқлар дўсти”) каби асарларда энг тўлиқ ва ишончли маълумотларни учратишимиз мумкин. Шу манбалар асосида тузилган Махдуми Аъзамнинг тўлдирилган таржимаи ҳоли ҳам маълумдир. 1617 йилда Махдуми Аъзам томонидан тузилган “Жомиъу-л-мақомот” (“Мақомлар тўплами”) деб номланган асар шулар жумласидандир.
Махдуми Аъзам ёзган рисолаларга махсус битилган шарҳлар кам бўлса-да, аммо тариқатнинг сўнгти ХVI-ХХ аср бошларида битилган назарий адабиёт-ларга бу асрнинг катта таъсири бўлган.
Нашқбандия тариқатининг таниқли назариётчиси Бадруддин Кашмирий (ваф. тахм. 1620 й.) ўзининг қатор асарлари – “Равзату-р-ризвон” (“Ризвонниг боғи”), “Равзату-л-жамол” (“Жамолнинг боғи”)да Махдуми Аъзам рисолаларидан фойдаланган. Унинг асрдоши Нақшбандия ва Яссавия тариқатларининг буюк намояндаси, назариётчиси ва тарғиботчиси Султон Аҳмад Хазиний Ҳисорий асарларида ҳам Махдуми Аъзам баён этган фикрларга кенг шарҳлар битилган. Маълумки, Хазиний 1567-1568 йилларда ҳажга сафар қилиб, сўнг умрининг охиригача Усмо-нийлар салтанатига қарашли улкан шаҳар ва вилоятларда (Сурия, Қоҳира, Истанбул) яшаб, ўша ерларда Махдуми Аъзам ғояларини тарғиб этган[1].
Махдуми Аъзам 1542 йил 8 май душанба куни (949 ҳижрий 21 муҳаррам) Самарқанд шаҳридан шимол томонда жойлашган Даҳбед қишлоғида вафот этган ва ўзларининг васиятларига кўра ўзлари экиб парваришлаган боғнинг ўртасидаги нок дарахтининг остига дафн этилган.
[1] Хайруллаев М.М. Маънавият юлдузлари. – Т. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1999. – Б. 257-261.