Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان الخواجه نظر الهويدا (Девони Ҳувайдо)

ديوان الخواجه نظر الهويدا (Девони Ҳувайдо)

№ inv. MR 142/III

Муаллиф. Хўжа Назар Ҳувайдо (1704-1780/81).

Шеърият Асар Хожа Назар Ҳувайдо (Ҳувайдо тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) ХVIII аср ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, мутасаввиф шоиридир. Ҳувайдо ўз рубоийлари ва ғазалларида мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги орифона фикрларини ҳамда золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақида сўз юритилади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши(в. 38а):

ديديم اي جانيم تصدق… سنكا باش كيراك بولسه[بونده] من آل كسيب

Асар сўнги(в. 90а) :

…هر تنكريدين اوزكامه        ايشن بولغوسي فاني

Библиография : СВР II, № 1608 ; СВР VII, № 5116 .

Колофон (в. 90а):

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز جمعه شد تمام هركه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كنه كارم

Кўчирилган сана (в. 90а) : жумъа куни тугатган.

Муҳр (90а) : ин нусхати ро воқиф Мулло Ражаббой Муҳаммад вақфи ин нусхати худ.

Настаълиқ. 52 варақ. (в. 38а-90а) ; 90б-91 бўш варақ ; 15 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 200´100 mm.; варақ ўлчами: 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Норхон ибн Муҳаммад.

Муқова : сариқ, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси матодан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари таякисидан ажралиб, титилиб кетган, айрим варақлари йўқ, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …