№ inv. MR 269/I
Муаллифи номаълум.
Грамматика. Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/ XIV-XV аср) нинг араб тили морфологиясига оид “Тасрифул афъол” номли асарига форс тилида ёзилган шарҳдир. Унда феълларнинг тусланиши, сарф қоидалари мисоллар ёрдамида батафсил ёритиб берилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله على نعمائه يعنى همه حمد ثناهاهرقصد تعظيم است مر الله تعالى يعنى مختص و راجع بادكى معبود برحق است يعنى پرشتیده شده است کی شزادارپرشتیدن است نابر نعمتها يش
Асар сўнги (в. 53а) :
قس البواقى على ما ذكرنا یعنی قیاس یکن باقی اقسام راان جمیع البواب بر اشتقاق این مثالهاکی ذکرکردیم
Библиография: Халодов I, № 7892, 7894-7897.
Настаълиқ. 53 варақ. (в. 1б-53а) ; 01а варақда Рағоиб кечаси намози, 02б варақда юлдузнома, 03 варақда абжад ҳисоби, 04 варақда ғазал, 04б-07б Ғазали амир жаннат макон, 08а варақда фаъла феълининг тусланиши ва тўрт бурчак муҳр, 8б варақда дуолар, сарф илми қоидалари, таъмирлаш жараёнида 57 варақ асар сўнгига 61 варақдан кейин қўйилган, 61б-62а варақда вов ва ё ҳарқларининг ўн беш қоидаси бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´90 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : Муқова ўзиники эмас, картондан бошқа муқова қўйилган.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси ўзиники эмас, асарнинг 57 варағи асар сўнгига 61 варақдан кейин қўйилган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




