Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Яна бир тадқиқотчимизнинг илмий мақоласи – АҚШнинг нуфузли журналида

Яна бир тадқиқотчимизнинг илмий мақоласи – АҚШнинг нуфузли журналида

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Шукурилло Умаров ва Нодир Қобиловнинг муҳим илмий мақолалари АҚШда нашр этиладиган “International Journal Of History And Political Sciences” халқаро илмий журналида эълон қилиниб, уларга махсус муаллифлик сертификатлари тақдим этилган эди.

Марказ ходимлари олиб бораётган тадқиқотлар натижасининг халқаро миқёсдаги эътирофи давом этмоқда. Мазкур халқаро журналнинг жорий йил сентябрь ойи сонида илмий ходим Нурмуҳаммад Маткаримовнинг тасаввуф фалсафасига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Муаллифга ушбу халқаро академик платформа томонидан махсус муаллифлик сертификати тақдим этилди.

Мақола “Sufi Terms and Their Unconventional Expressions in Najmiddin Kubroʻs Work ‘Favoihu-L-Jamol Va Favotihu-L-Jalolʼ” (“Нажмиддин Кубронинг «Фавоиҳул жамол ва фавотиҳул жалол» – «Гўзаллик таровати ва улуғворлик муқаддимаси» асарида тасаввуфий атамалар ва уларнинг ўзига хос ифодалари”) деб номланади. Унда буюк аллома, кубровия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг бой мероси, хусусан, унинг мазкур ноёб асаридаги тасаввуфий терминларнинг қўлланиш хусусиятлари ва мазмуни илмий-академик ёндашув асосида чуқур таҳлил этилган.

Мазкур нуфузли хорижий нашрда яна бир ходимимизнинг илмий мақоласи чоп этилгани Марказда юртимиз алломаларининг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатларнинг галдаги ёрқин амалий самарасидир.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ вакиллари – Булғор ислом академияси халқаро анжуманининг минбарида

Жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Булғор шаҳридаги Булғор Ислом академиясида “Ёшлар …