Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Имом Бухорий илмий мероси: Анъанавий ва замонавий ёндашувлар”

“Имом Бухорий илмий мероси: Анъанавий ва замонавий ёндашувлар”

9 октябрь куни Туркиянинг Денизли шаҳридаги Памуккале университетида шу мавзуда нуфузли халқаро илмий симпозиум бошланди. Анжуман Туркиядаги Памуккале университети, Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM), Диёнат ишлари бошқармаси ва бошқа нуфузли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Памуккале университети ректори профессор др Маҳмуд Гунгўр, ISAM директори профессор др Муртазо Бедир ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов нутқ сўзлаб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, келажакда амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар ва илмий тадқиқотлар юзасидан фикр билдирди.

Марказ раҳбари қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанддан йўлланган қизғин салом ва эзгу тилакларни етказиб, Имом Бухорий мероси бутун инсониятнинг маънавий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, илм чегара билмаслиги, маърифат халқларни яқинлаштириши, ҳақиқат йўлидаги ҳамкорлик инсоният тараққиётига хизмат қилишини алоҳида урғулади.

Симпозиумда Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ҳам иштирок этмоқда.

Анжуманнинг илмий сессияларида юртимиз ва хориждан ташриф буюрган соҳа мутахассислари қаторида Марказ вакиллари ҳам долзарб мавзуларда маърузалар қилиб, ислом ҳуқуқшунослиги, ҳадис илми ва мутафаккирлар меросини ўрганиш борасидаги янги илмий ёндашувлар борасида ўзаро тажриба алмашади.

Халқаро симпозиум уч кун давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Афғонистонда халқаро конференцияда Марказимиз вакиллари ҳам иштирок этмоқда

3-7 октябрь кунлари Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида буюк ҳанафий фақиҳи ва алломаси Бурҳониддин Марғиноний хотирасига …