Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Эрон парламент делегациясининг ташрифи

Эрон парламент делегациясининг ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Эрон Ислом Республикаси Ислом шўроси мажлиси (парламент) вакили, Маданият комиссияси аъзоси Амир Ҳусайн Собитий раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев мартабали меҳмонларни Марказ музейи экспозицияси билан таништирди.

Делегация аъзоларига Марказда буюк алломаларимиз, хусусан, Имом Бухорийнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, ноёб қўлёзмаларни асраб-авайлаш ва соҳада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Амир Ҳусайн Собитий Марказ музейида сақланаётган қимматли манбалар ва тарихий экспонатларга юқори баҳо бериб, Ўзбекистонда ислом маданияти ва илм-фани меросини асраш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш борасида олиб борилаётган хайрли ишларга муваффақиятлар тилади.

Меҳмонларга Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ишлари бўйича атташеси Ҳасан Сафархоний ҳамроҳлик қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тафсир, “Магна Гандул” ва “Барҳаёт ҳадис”

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндорлари – Индонезиянинг Жакарта Қуръон илмлари университети тадқиқотчилари Аҳмад …