Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг индонезиялик совриндорлари – Марказда

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг индонезиялик совриндорлари – Марказда

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида навбатдаги хорижлик тадқиқотчилар – Индонезиядаги Жакарта Қуръон илмлари институти доктори Аҳмад Ҳавосий Маҳфуз Саин ва Самсул Арияди илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди.

Стипендиатлар Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида бўлиб, ўз тадқиқотлари доирасидаги илмий режалар ва изланишлардан кўзлаган асосий мақсад ва вазифалари билан ўртоқлашди.

Ш. Зиёдов олимларнинг тадқиқот мавзусини юқори баҳолаб, Марказда фаолияти, тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан таништирди.

Хорижлик тадқиқотчилар самимий қабул миннатдорлик билдириб, бундай имкониятдан боши кўкка етганини мамнуният билан таъкидлади.

Стипендиатлар учун белгиланган дастурга мувофиқ, индонезиялик тадқиқотчилар Марказ фондидаги нодир қўлёзма манбалар ва кутубхона имкониятларидан фойдаланиш, Ўзбекистондаги турдош илмий муассасалар фаолияти билан танишиш баробарида тарихий шаҳарларимизга сафар қилади, давра суҳбатлари ва тақдимотлар ташкил этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Мовароуннаҳр бешинчи ёзги семинарлари» якунланди

Бу гал Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида ташкил этилган дастурда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Косово, …