Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Мурожаатномада белгиланган навбатдаги йўналиш стратегиялари ўрганилди

Мурожаатномада белгиланган навбатдаги йўналиш стратегиялари ўрганилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ҳадис илми мактабида ташкил этилган махсус ўқув курси доирасида миллий юксалишнинг навбатдаги стратегик йўналиши – табиатни муҳофаза қилиш ва ресурс тежамкорлиги масалалари кўриб чиқилди. Марказ илмий ходими Абдулбосит Мамадалиев томонидан олиб борилган машғулот “Экологик мувозанатни таъминлаш, “яшил” энергетика ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш” мавзусига бағишланди.

Машғулот давомида Президент Мурожаатномасига кўра экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларга оид масалаларнинг мантиқий занжири яхлит ҳолда таҳлил қилинди. А.Мамадалиев мамлакатда экологик мувозанатни сақлаш, энергия самарадорлигини ошириш ва сув хавфсизлигини таъминлаш бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган ягона тизимнинг узвий бўғинлари эканини илмий асослаб берди.

Дарс якунида тингловчилар томонидан эътироф этилганидек, Мурожаатномада илгари сурилган ушбу комплекс ёндашувни ўрганиш талабаларда табиий ресурсларга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиришга ҳамда Янги Ўзбекистоннинг “яшил” тараққиёт йўлидаги ислоҳотларининг нақадар ҳаётий ва зарур эканини илмий асосда англашга хизмат қилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқаро марказда “Саҳиҳул Бухорий” хатм қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезиянинг энг нуфузли диний ташкилотлари ва илмий доиралари вакилларидан иборат …