Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Марказ фаолияти – Индонезия ОАВда

Марказ фаолияти – Индонезия ОАВда

Индонезиянинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири – Kalimantan Post газетасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига бағишланган мақола эълон қилинди.

Унда “Наҳдлатул уламо” ташкилоти ҳузуридаги (Lembaga Pendidikan Tinggi Nahdlatul Ulama – LPTNU) олий таълим кенгаши делегациясининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи, учрашув давомида муҳокама қилинган илмий ҳамкорлик истиқболлари ҳамда қўшма тадқиқотлар, халқаро конференциялар, таълим ва маърифий лойиҳаларни ривожлантириш масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистонда ислом цивилизацияси илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Мақолада Имом Бухорий мажмуаси, зиёрат туризмини ривожлантириш, шунингдек, “Умра плюс Ўзбекистон” дастури доирасидаги режалар ҳам қайд этилган бўлиб, бундай ташаббуслар икки мамлакат ўртасидаги илмий, маънавий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Индонезия оммавий ахборот воситаларида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятининг ёритилгани, бунинг сирасида юртимиздаги маънавий-маърифий янгиланишлар ҳақида сўз юритилгани Марказнинг халқаро нуфузи ортиб бораётганидан, шунингдек, Индонезия жамоатчилиги, хусусан, академик доираларида Ўзбекистон тажрибасига қизиқиш ва биз билан ҳамкорликка иштиёқ кучайиб бораётганидан далолат беради.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳиндистонда Қуръон ва фан “мулоқоти”

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган “Қуръон ва фан” мавзусидаги III халқаро конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий …