№ inv. MR 407/V
Муаллиф. Муаллифи номаълум.
Фиқҳ. Асар меърож ислом тарихида юз берган машҳур воқеалардан иборат бўлиб, мумтоз шарқ адабиётида алоҳида эътибор қаратилган. Адабиётда “Меърож” билан бир қаторда “Исро” сўзи қўлланилади. “Исро” Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. Бу ҳодисага бағишлаб ёзилган асарлар “Меърожнома” деб аталади. Бунинг сингари асарлар дастлаб араб тилида, кейинчалик форс ва туркий тилларида ҳам “Меърожнома”лар пайдо бўла бошлаган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 56б).
Асар боши (в. 56б) :
الحمد لله رب العالمين والعاقبة للمتقين الصلاة والسلام على رسوله محمد وآله وأصحابه اجمعين اما بعد از حمد خداى تعالى و محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم نعت لاريدين سوزايشتمك كراك اوشل زمانيكه حضرت محمد … حضرت مصطفى صلى الله عليه وسلم نينك معراجغه جيقانلارينينك بيانى ترور…
Асар сўнги (в. 171б) :
…اللهم اغفرلى والوالدى والاستاذي وللمؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسلمات الاحياء منهم والاموات…
Настаълиқ. 116 варақ. (в. 56б-171б) ; 10 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қор, боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, баъзи варақлар ёпишган, уларни ажратишда матнга зарар етган, намдан зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





