Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

مسائل فقه (Масоил фиқҳ)

№ inv. MR 218

Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асар диний аҳкомларга бағишланган бўлиб, унда намоз ўқиш тартиби, шартлари далиллар билан Имом Абу Ханифа мазҳаби бўйича келтирилган. Баъзи мавзулар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, асарда таҳорат, намоз, мерос, дафн маросимлари тартиби ва бошқа шаръий-ижтимоий масалаларнинг ечимлари келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1а)

Асар боши (в. 1а) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على رسوله محمد و آله و أصحابه أجمعين …

Асар сўнги (в. 146а) :

… نقل عن خط ظهرالدين على حاشية الكبرى إذا قال يا تاز يجب حد القذف

Настаълиқ. 146 варақ. (в. 1а-146а) ; + 01-09 варақларда ҳамд-сано ва намоз тартиблари бор ; 146б варақда мундарижа бор ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 120´65 mm. ; варақ ўлчами : 170´110 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова: яшил, пушти гулли матоли муқоваси. Таякиси чармдан.

Муҳр (в. 146б) : Шариф Умар ибн … .

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …