№ inv. MR 364/I
Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)
Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб уқубатлари ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва Муҳаммад Ҳанафий қиссалари ҳам баён қилинган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1б) :
… يوراكى اورتنيبان يغلار ايردى مسلمانلار يوراكين داغلار ايردى
غريب ليغيده امام نى قيلدى افكار بولوب بيجاره يغلار ايرديلار زار …
Асар сўнги (в. 77б) :
… قاليب غمده ينه شيطان ملعون بولار قوتولغانيغه بولدى مخزون
مونى مضمونى انداغ قيلدى خالص مدد اميد ايتر اوكونجه يوزحص
Библиография : Kat. I.R, I, № 398 ; Kat. I.R, II, № 810.
Колофон (в. 77б) :
تمت تمت تمت ١٣٠٥
Кўчирилган сана (в. 77б) : 1305/1866
Настаълиқ. 77 варақ. (в. 1б-77б) ; 78а-81а бўш варақ ; (2 устунлик шаклда) 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 245´150 mm. ёзилган варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси оддий картондан ишланган таякидаги чарм қўшиб тикилган. Айрим варақлари намдан зарарланган.