Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”

“Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Учрашувда миллий маънавиятимиз ва маърифатимиз ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз мероси ҳақида маърузалар қилинди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ алломаларнинг илм-маърифат тараққиётидаги беқиёс ўрни ва улардан мерос қолган илмий асарларнинг бугунги кундаги юксак аҳамияти таъкидланиб, ёшларнинг илмга иштиёқини ошириш, уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайиши учун амалий тавсиялар берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, бундай маърифий учрашувларни келгусида мунтазам ўтказиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Хорижий тилларни ўрганиш ва таълим муаммолари муҳокамаси

19 февраль куни Тошкентда Ориентал университети ташаббуси билан ташкил этилган “Хорижий тиллар тадқиқи ва таълими …