№ inv. MR 351/I
Муаллифи. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).
Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …
Асар сўнги (в. 47б) :
… و المخففة يحذف للساكنين و فى حال الوقف فيرد ما احذف و المفتوحة ما قبلها تقلبا الفا
Библиография : GAL I, 303 ; SB I, 531 ; VOHD № 280 ; СВР I, № 407; СВР VI, № 4383; Халидов, № 7081-7137;Туркестон, № 88-92 ; Нукус № 96-97.
Колофон (в. 47б) :
تمت الكتاب الكافية تمت تمام ١٣٠١
Кўчирилган сана (в. 47б) : 1301/1884 й.
Настаълиқ. 47 варақ. (в. 1б-47б) ; +1а ҳадис ва форсча байтлар келтирилган ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда, шарқ қоғози ; айрим варақлар ҳошиясида тулдирмалари бор ; курроса 8 ; матн ўлчами: 140´65 mm. ; варақ ўлчами: 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган.