Хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Республикасининг бешинчи Президенти, Миллий тадқиқот ва инновация агентлиги Бошқарувчилар кенгаши Раиси Мегавати Сукарнопутри хоним ташриф буюриб, Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.
Унда давлат арбоби Имом Бухорийни ёшлигидан танишини, бунда отаси, Индонезиянинг Биринчи Президенти Бунг Карно (Сукарно)нинг хизмати катта бўлганини билдирган.
“Имом Бухорий мен учун ҳадислар орқали ислом илмлари пардасини очган ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятга бошловчи ҳадисларини қалбимга жо қилган буюк инсондир. Исломда одамларни нафақат Қуръони каримни тиловат қилишга, балки ундаги кўрсатмаларни ҳадислар асосида мукаммал адо этишга даъват этиш амалиёти жуда ажойибдир. Умид қиламизки, келажакда барча инсонлар шу таълимот асосида бир-бирига кўнгилдан яқин бўлади ва руҳан бирлашади”, деб ёзади Мегавати Сукарнопутри.