Бруно де НИКОЛА – Австрия фанлар академияси ассистент-профессори
– Марказингиз мисолида юртингизда етук олим ва истиқболи порлоқ тадқиқотчиларнинг янги авлоди шаклланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Уларнинг манбалар билан ишлаш ҳамда қиёсий таҳлил борасидаги кўникмалари жаҳон андозаларига мос келади. Бунга давлатингиз томонидан илм-фан тараққиётига берилаётган юксак эътибор сифатида баҳо бериш ўринли.
Мовароуннаҳр ислом цивилизацияси бешиги деб тан олинган. Айни пайтда бизнинг олимларимиз бу ҳудудда яратилган қўлёзмаларнинг Европа мамлакатлари ва Эронга тарқалишини, ушбу давлатларда сақланаётган манбаларнинг Марказий Осиёга боғлиқ жиҳатларини ўрганмоқда. Бу борада Марказингиз билан ҳамкорликда ташкил этилаётган илмий анжуманлар айни муддао бўляпти.
Истиқболда ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўзаро манфаатли асосларда давом эттиришдан манфаатдормиз!