Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Малайзия Бош вазирининг дил сўзлари

Малайзия Бош вазирининг дил сўзлари

Аввал хабар қилинганидек, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 18 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Марказ раҳбарияти ва илмий жамоаси билан мулоқот ва музей билан танишувдан сўнг олий мартабали меҳмон Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Унда Анвар Иброҳим Имом Бухорий сиймосига кўрсатилаётган улкан эҳтиром учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига миннатдорлик билдиради.

“Ҳаммамиз учун қадрли бўлган буюк Имом Бухорийни хайрли амаллар билан шарафлаб, хотирасига ҳурмат бажо келтираётган Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барча саъй-ҳаракатларимизнинг ажрини берсин”.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Истиқболли таклиф ва тавсиялар шакллантирилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари мамлакатимиз олимларининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази …