Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказнинг навбатдаги меҳмони – Бирлашган Араб Амирликларидан

Марказнинг навбатдаги меҳмони – Бирлашган Араб Амирликларидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига БАА Шаржа Амирлиги Мерос институти Археология бошқармаси Бош директори Исо Юсуф ташриф буюрди.

Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва Музей фаолияти билан таништирди.

Исо Юсуф Шаржа Мерос институти раҳбари Шайх доктор Султон ибн Муҳаммад Қосимийнинг қизғин саломи ва эзгу тилакларини етказиб, самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Ш.Зиёдов бугунги кунда Шаржа Мерос институтининг дунё маданий меросини сақлаш ва тарғиб этишга қўшаётган муносиб ҳиссасини юқори баҳолади.

oladi.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш билан боғлиқ масалаларда икки мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари орқали алоқаларни йўлга қўйиш юқори самара бериши таъкидланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …