Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов ва бошқа масъул ходимлар кутиб олди. Ташриф давомида делегация аъзоларига Марказнинг ташкил этилиши тарихи, мақсад ва вазифалари, бугунги кундаги илмий фаолияти, халқаро алоқалари, жумладан, Булғор ислом академияси билан ўрнатилган ҳамкорлик самараси хусусида маълумот берилди.

Делегация раҳбари, Қозон ислом университети доценти, Булғор ислом академияси ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Нияз ҳазрат Сабиров Ўзбекистонда диний маърифат соҳасига қаратилаётган юксак эътибордан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, Марказ билан ҳамкорлик шараф бағишлашини, чунки унинг фаолияти дунё илмий доираларида юқори баҳоланаётганини эътироф этди.

Мулоқот давомида илмий муассасалар ўртасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришнинг ёрқин истиқболларига ҳам урғу берилди.

Ташриф ниҳоясида меҳмонларга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …